Среда, 16.10.2024, 03:14
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Сентябрь » 8 » Чой хакида.uz
14:00
Чой хакида.uz


Чой ҳақида


Чой нима? – деган саволга кўпчилик: "Битта ичимлик-да" деб жавоб беради. Шундайку-я, Ўзбекистонда чой турмуш тарзининг анъанавий бир бўлаги, одамлар ўртасида ўзаро муносабат воситаси, кўпгина касалликлар учун дори-дармон, чанқоқбосди ичимлик ҳисобланади. Ўзбек халқи турмуш тарзидаги ўзаро алоқаларнинг тарихий такомили жараёнида, ҳатто меҳмондўстликнинг чой билан боғлиқ айрим шакллари ҳам мавжуд.

Чунончи, "Чойхона базми" – бир чойнак чойни резалаб, дўстлар билан суҳбат қуриб ҳордиқ чиқариш. "Келинчак қўлидан чой" – янги турмуш қурганларнинг мазкур оила ҳаётидаги дастлабки меҳмон кутиш издаҳоми. "Бир пиёла чойга таклиф" – меҳмоннавозликнинг бемаврид шакли бўлиб, дўстларни чой билан сийлаш.

Барча меҳнат ва бўш вақтимиз ҳам у ёки бу тарзда чой ичиш билан кечади: нонуштада чой ичамиз, меҳмондорчиликлар бир пиёла чойдан бошланиб, чой билан якунланади. Дўстларни, таниш-билишларни, ҳамкасбларни учратиб қолсак: "Чой қуйиб бераман", деб уйга ёки чойхонага таклиф қиламиз. Уйда ёлғиз қолсак, зериксак ҳам чой дамлаб ичамиз, ишда бўлсак, зарарли папирос чекиш ўрнига чой ичиб хумордан чиқамиз. Йўлда бўлсак ҳам чой, чўлда бўлсак ҳам чой, боғда ҳам чой, тоғда ҳам чой. Қизиғи шундаки, қишда совқотсак бир пиёла чой ичишимиз билан танамизни иситади. Ёзнинг жазирамасида ичилган қайноқ чой чанқоқни босиб салқинлатади. Шундай ҳам бўладики, вақтида овқатлана олмасак, оч қоринга ичилган чой нафсни ором олдиради. Агар кўп овқат еган бўлсак ҳам чой, ёлғиз чой ҳазм қилишга ёрдам беради. Барча спиртсиз ичимликлар қаторида чой биз учун асосий ўринда туради, сиҳат-саломатлигимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уйқусираб қолганда чой ичилса сергаклантиради, ухлаб туриб ичилган чой чеҳрани очади. Бош оғриғини чой қолдиради, кўнгил айниса чой босади.

Ана шундай хосиятга эгалиги учун чойни гўдакдан тортиб қариягача, соғлом кишидан беморгача – барча ичади. Чой шундай неъматдирки, у асабларга ором бериб, танани бардам, бақувват қилади. Шуларни ўйлаб: "Агар чой ичмасанг, қувватни қайдан оласан?" – деган халқ нақлининг бежиз айтилмаганига ишонч ҳосил қиласан киши.

Чойнинг ажойиб хусусиятлари қаламкашларни ҳам илҳомлантирган. Унга атаб шоирлар шеърлар, достонлар битишган, олимлар китоблар бахшида этишган. Чой ҳақида ёзилган шеърлардан энг мақбули чой мамлакати – Ҳиндистоннинг атоқли шоири ва мутафаккири Рабиндранат Тагор қаламига мансуб бўлиб, унда қуйидаги мисралар бор:

Чиқар ҳордиқ доим ичсанг чой,
Чойдир нафосат, куй,
ғазал, чирой.
Чоп, азизим, кел, чой
ичайлик, чой,
Чойдан ол мадад, чой
қувватга бой.

Дарҳақиқат, чой – қувватга бой неъмат, ҳордиқ чиқарувчи, тетиклаштирувчи, сермалтирувчи бўлиши билан бирга уни парҳез, шифобахш ва дори-дармон воситалари қаторига қўшмоқ зарур.



 

(Карим Маҳмудовнинг "Чойнома" китобидан)

манба: Choyxona.uz
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1238 | Добавил: Admin | Рейтинг: 1.0/1
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Сентябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz