Воскресенье, 24.11.2024, 10:05
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Март » 12 » Чироқлар ёрдамида гаплашамиз
09:57
Чироқлар ёрдамида гаплашамиз
Йўлларда автомобиль бошқариб кетаётган аёлларни кўриб ажабланмай қўйганимизга анча бўлган. Гарчи айрим эркаклар ўз "ожиза”ларини машина билан тассавур қилолмасаларда, баъзи тоифа ака-укаларимиз бунинг ижобий томонларини кўра билишяпти. Ҳар-ҳолда меҳмондорчилик, улфатчилик деган, нарсалар бор. Ана ўшандай пайтларда, аёлингиз машина бошқаришни билиши жонни роҳати дияверинг. Агар сиз ҳам "бошқарув”ни ҳонимингизга топшириш ниятида бўлсангиз, унга айрим ёзилмаган қоидаларни ҳам тушунтириб қўйиш эсдан чиқмасин.

Мисол учун ҳайдовчилар орасида мавжуд бўлган ўзига хос сўзлашув усулини олайлик. Аёлингизга "йўл беринг”, "тезликни камайтиринг”, "диққат, патрул инспектори”, "раҳмат” ва шунга ўхшаш мурожаатлар учун худа-беҳудага сигнал чалавериш ёки деразани очиб бақириш шарт эмаслигини, бунинг учун шунчаки, чироқлар ёрдамида олдиндаги ёки орқадаги ҳайдовчига имо-ишора қилиш кифоя эканини айтинг.

Автомобилнинг олд чироқлари ёрдамида

1.Қарама-қарши йўналишдаги автобил эгасини йўлда инспектор борлиги ва тезликни пасайтириш кераклиги ёки бошқа хавф-хатарлар хақида огохлантириш мумкин. Бунинг учун олд чироқларни икки марта ёқиб – ўчириш ёки бурилиш чироқларини олдин биттаси кейин иккинчисини ўчириб ёқиш кифоя. Шунда қаршингиздан келаётган автомобил эгаси нима демоқчи бўлаганингизни бир зумда англайди ва тезликни камайтиради.

2. Агар олдиндаги машина сизга йўл беришини истасангиз узоқни ёритувчи чироқларни бир муддат ёқиб турасиз. Ёки ҳудди шу чироқларни қисқа ёқиб ўчириш билан ўзингиз йўл бераётганингизни билдиришингиз мумкин.

Автомобилнинг орқа чироқлари

1. Хавф-хатарни билдирувчи сигнал ёрдамида бошқа автомобил эгасига миннатдорчилик билдириш мумкин. Шунингдек тормоз чамбарагини тез-тез босиш билан орқадаги хайдовчига «Хой, оралиқ масофани сақла» ёки вазиятга қараб, "узр”, "узоқни ёритувчи чироқни ўчиринг” деб мурожаат қилишингиз мукмин.

2. Юк машиналари хайдовчилари орқадан келаётган енгил автомобил хайдовчиларини ўзини қувиб ўтиш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантириш учун бурилиш чироқларидан фойдаланадилар. Агар вазият қувиб ўтишга имкон берса чап томон сигнали ёқилади, агар бунинг имкони бўлмаса у ҳолда ўнг томон чироғи ёниб ўчади. Бироқ афсуски, аксарият юк машиналари ҳайдовчилари бу тақлид бошқаларга "ёрдам” беришни хаёлларига ҳам келтиришмайди.

3. Орқа чироқлар машиналар карвонини бошқаришга ҳам ёрдам бериши мумкин. Лекин бунинг учун карвоннинг барча иштирокчилари билан олдиндан келишиб олиш лозим. Мисол учун, олдиндаги автомобилни қувиб ўтишдан аввал энг олди қатораги машина узоқни ёритувчи орқа чироқлари билан икки марта қисқа сигнал беради. Агар орқадаги автомобиллар бунга хавф-хатарни билдирувчи сигнал билан жавоб қайтарса, қувиб ўтишга ҳамма шай деган маънони англатади.

Шаҳриёр тайёрлади
Манба: darakchi.uz
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 881 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Март 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz