Машҳур фаранг давлат арбоби Жорж Клеменсеаунинг шундай гапи бор: "Уруш аскарларга омонат қилинмайдиган даражада жиддий масаладир”. Дунёда бу фикрга тўғри келадиган унсурларни ҳануз учратишимиз мумкин. Кўпчилик мамлакатлар улкан ҳарбий қўшинга эга бўлса(масалан, Хитой Халқ Республикасида бу кўрсаткич 1 600 000 нафарни ташкил қилади), баъзи ўлкаларда умуман армиянинг ўзи йўқ. Қуйида ҳарбий қўшинга эга бўлмаган давлатлар ўнлиги билан танишасиз. Бу ўлкаларнинг баъзилари келиб чиқиш тарихи, жўғрофик тузили боис, армияга эҳтиёж сезишмайди. Лекин уларда эҳтиёж туғилган пайти мурожаат қиладиган заҳира режалари мавжуд.
Соломон ороллари
Ороллардан иборат бу давлатнинг маълум бир армияси йўқ, аммо ўлка Австралияга турли хавфсизликни таъминлаш мақсадида маълум миқдорда пул тўлайди. Агар оролларда уруш чиқадиган бўлса, уни бартараф этиш мақсадида биринчи бўлиб Австралия ишга киришишади.
Коста Рика
1947 йилда имзоланган Америка давлатлари ўзаро ҳамкорлик келишувига кўра бирорта ўлканинг Коста Рикага уруш эълон қилиш ҳолатида бу давлатни ҳимоя қиладиган 21 та давлат катта саҳнага чиқади. АҚШ, Чили, Куба шулар жумласидан.
Самоа
Бу давлат 1962 йилда Янги Зелландия билан дўстлик шартномаси тузган. Шартномага кўра, бу ўлканинг хавфсизлигини таъминлашда Янги Зелландия масъул.
Палау
Армияга эга бўлмаган бу давлатда мамлакат аҳолисини ички хавфсизлигини таъминлашда халқаро полиция ташкилоти кучига таянилади. Ташқи хавф-хатардан асрашга эса АҚШ масъул. Чунки 1983 йилда шундай келишув амалга оширилган.
Андора
Андоранинг ҳимоячилари 3 та: Франция, Испания ва НАТО. Мисол учун, 1933 йилда Андорада бўлиб ўтган фуқаролар урушини бостириш учун Франция ўз қўшинларини ушбу давлатга юборганди.
Гренада
Бу мамлкатни ҳимоя қиладиган маълум бир давлат йўқ. Минтақавий хавфсизлик тизимига кўра мамлакат Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Доминик, Саинт Киттс ва Невис каби бир қатор ўлкалар ёрдамига таяниши мумкин. Аммо бу ўлкаларнинг баъзилари ҳам шундай ёрдамга муҳтож.
Маршалл ороллари
АҚШ ҳимояси остидаги бу давлат хавфсизлиги борасида муаммога дуч келмайди.
Лихтенштейин
1868 йилда жуда катта харажат талаб қиляпти, деган "айблов” билан мамлакат армияси тарқатиб юборилган. Ҳозирда мамлакатда фақат полиция хизмати бор. Ундан ташқари ҳеч бир давлат бу митти мамлакатни ҳимоясига олиш вазифасини ўз бўйнига олмаган. Тахминларга кўра, Швейцария аҳвол жуда таранглашса, ёрдам қўлини чўзиши мумкин экан.
Науру
Дунёнинг энг кичик ороли сифатида эътироф этиладиган Наурида бир дона аскар йўқ, ҳатто унинг пойтахти ҳам йўқ. Лекин бу ерда ҳам полиция маҳкамаси бор. Наури билан Австралия ўртасидаги норасмий шартномага кўра Австралия ушбу оролнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул. 1940 йилда фашистлар Наурига ҳужум қилишганда Австралия уни ҳимоя қилганди.
Ватикан
Дунёдаги энг кичик давлат бўлмиш Ватиканда бир пайтлари мамлакатни ва энг муҳими Папани ҳимоя қилиш мақсадида махсус армия бўлган. Бироқ 1970 йилда ўша пайтдаги Папа Паул IV армияни тарқатиб юборган. Ҳозирда мамлакатда хавфсизликни таъминлаш мақсадида "Папанинг швейцариялик муҳофизлари” гуруҳи мавжуд холос. Бу гуруҳ ҳам Папани, ҳам Ватикан саройини қўриқлашади. Унинг устига Ватикан Рим шаҳрининг ичида жойлашган. Ташқи хавфдан қўрқмаса ҳам бўлади.