Бразилиянинг
ҳар бир ҳудуди ўзига хос таомларига эга бўлиб, бир-биридан тубдан фарқ
қилади. Маълум бир ҳудуд аҳолиси қўшни ҳудуднинг миллий таомларини ҳатто
билмаслиги ҳам мумкин. «Салпикаду» салати Керак бўлади:
300-400 г товуқ ёки мол гўшти, 1 та бодринг, 1 та катта картошка, 3-4
та сабзи, 0,5 банка яшил нўхат, 0,5 банка маккажўхори, таъбга кўра
майонез ва туз. Тайёрлаш жараёни:
Қайнатилган гўштни майдалаб тўғранг. Сабзини ҳам қайнатиб, тўртбурчак,
бодрингни ингичка сомонча шаклда тўғранг. Яшил нўхат, маккажўхори ва
бошқа масаллиқларни аралаштириб, туз сепинг ва майонез қуйинг.
Ликопларга жойлаштириб, устидан қирғичдан ўтказиб қовурилган картошкани
солинг.
Бразилия шўрваси Тайёрлаш
жараёни: Қозонга сув, тўғралган товуқ гўшти ва тозаланган пиёзни
бутунлигича солинг-да, усти ёпиқ ҳолатда 40 дақиқа қайнатинг. Сўнгра
гўшт ва пиёзни сузиб олиб, шўрвани яна оловга қўйинг. Қайнаб чиққач,
гуруч, пўсти олиниб, тўғралган помидор, қирғичдан ўтказилган сабзини
солинг. Туз ва мурч солиб, 20-25 дақиқа қайнатинг. Суяклари олиб
ташланган товуқ гўштини, таъбга кўра дудланган мол гўштини тўғраб,
қозонга солинг ва 5 дақиқа давомида қайнатинг. Дастурхонга тортишда
кўкат билан безатинг. Керак
бўлади: 500 г товуқ гўшти, 150 г дудланган гўшт, 1 дона пиёз, 1,5-2
литр сув, 1/4 стакан гуруч, 1-2 дона помидор, 1 та сабзи, озроқ петрушка
ва таъбга кўра туз, мурч. «Эмбалайя» Керак бўлади: 100
г товуқ гўшти ва таъбга кўра дудланган мол гўшти, 1 дона пиёз, 1 та
булғор қалампири, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, гармдори ва туз. Тайёрлаш жараёни:
Тўғралган булғор қалампири ва пиёзни ёғда енгилгина қизартириб олинг,
бироздан кейин ўртача катталикда тўғралган гўштларни ҳам солиб, пишганча
яхшилаб қовуринг. Туз ва гармдори сепинг. Ушбу таомни дастурхонга
таъбга кўра гуручли гарнир ва аччиқ қайла билан тортишингиз мумкин. Аччиққина қайла Керак бўлади:
500 г помидор, 1 та пиёз, 1-2 палла саримсоқ, 1 та яшил аччиқ гармдори,
2 ош қошиқ зайтун ёки ўсимлик ёғи, 1 ош қошиқ томат пастаси, 1 чой
қошиқ тўғралган кинза ва таъбга кўра туз, мурч. Тайёрлаш жараёни:
Пиёз ва саримсоқни майдалаб тўғраб, ёғда 5 дақиқача қовуринг. Устидан
пўсти тозалаб, майда, тўртбурчак шаклда тўғралган помидорни, томат
пастаси, гармдори, кўкатни солиб, туз ва мурч сепинг. Қайлани 20 дақиқа
давомида паст оловда қуюқлашгунча қайнатинг. Пишгач, гармдорини олиб
ташланг. Гуручли таом Керак бўлади: (12 порция) 4 стакан гуруч, 8 стакан сув, 1 та пиёз, 100 г зайтун ёки ўсимлик ёғи ва туз. Тайёрлаш жараёни:
Қозонда ёғни қиздиринг ва тўғралган пиёзни енгилгина қовуриб олинг.
Устидан гуручни солиб, тилла рангга киргунча қовуринг. Сўнгра сув қуйиб,
қозон қопқоғини ёпинг ва паст оловда гуручни суви синггунча пиширинг.
Таъбга кўра пиёзни қовуришда озроқ саримсоқ қўшишингиз мумкин. Бундай
гуручни бошқа таомларга гарнир сифатида тортиш тавсия этилади. |