Пятница, 19.04.2024, 09:16
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 124

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 4 » БОШ МИЯ ИЧКИ БОСИМИ ОШИШИ НИМА?
15:24
БОШ МИЯ ИЧКИ БОСИМИ ОШИШИ НИМА?

Бош мия ички босими ошиши  (внутричерепное давление) болаларда қандай кўринишда намоён бўлади? Болалар соғлигига хавф соладими? Бу касалликка аниқ ташхис қўйиш учун қандай таҳлиллар топшириш керак? Бугун шу ҳақда...

Бош мия ички босими
Бош мия ички босими деб, бош мия ва орқа  мияда айланиб юрадиган суюқлик тушунилади. Чақалоқларда бош мия ички босимининг ошиб туриши перинатал энцефалопатия борлигини билдиради. Болаларда бош мия ички босими ошиши касаллик эмас, балки бирон-бир касалликнинг белгиси ҳисобланади. Бунга олиб келувчи сабаблар эса турли-туман.

Белгилари

Бунда болалар ҳолати ўзгартирилганда уларни кучли бош оғриқ безовта қилади. Болалар оғриқ белгисини айтиша олмаганлиги сабабли тинимсиз йиғлайди, кечаси билан безовта бўлади. Бундан ташқари, массаж вақтида, об-ҳаво ўзгарганда ҳам безовталанади. Бироқ болалардаги бу ҳолатни одатдагисидан қандай ажратиш мумкин? Ахир ҳамма болалар йиғлаб-йиғлаб катта бўлишади, дерсиз…

Сабаблари

* туғма нуқсонлар;
* шикастланишлар; 
* бош мия чайқалиши;
* ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида кислород танқислиги кузатилиши,   камқонлик сабаб бўлиши мумкин;
* йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши;
* дори воситаларининг ножўя таъсирлари;
* туғруқнинг  оғир ўтиши;
* киндикнинг бола бўйнига ўралиб туғилиши.
 
Қуйидаги ҳолатларга эътибор беринг:
* доимий безовта уйқу, ҳолсизлик, овқатланиш вақтида ёки овқатланиб бўлгандан сўнг қайт қилиб ташлаши, товуш ва ёруғликка нисбатан неадекват реакцияси, тўсатдан чўчиб тушиш, кўзлар чақчайиши; 
* ияги, қўл ва оёқлари титраса; 
* агар фарзандингиз таги қуруқ, қорни тўқ бўлса-да, суткасига 20 соат йиғласа ва ҳеч нарса билан уни овутиб бўлмаса;
* фарзандингиз ҳар куни эрталаб нохуш кайфиятда уйғонса; 
* бола ётган хонага бирон киши кирса ёки тўсатдан ёруғлик тушса, бола кескин реакция билан жавоб беради: аввал сесканади, сўнгра бақириб, кўкариб қолгунча йиғлайди. Бошини орқага ташлайди;
 * болада мушаклар тонуси баланд бўлганлиги боис, қўл ёки оёқлари букилса, очиш, ёзилган бўлса, букиш қийинчилик туғдиради;
* айрим вақтларда кўзлари ғилайланади.

Ташхис қўйиш

* бош мия ички босими ташхисини қўйиш учун нафақат невропатолог, балки офтальмолог шифокор кўригидан ҳам ўтиш лозим;
* УТТ лиқилдоқ соҳасига қўйилади ва қон томирларнинг пульсацияси текширилади;
* каттароқ ёшдаги болаларга эса томография буюрилади.
Болалар учун тинчлантирувчи дамлама тайёрлаш тартиби:
* Арслонқуйруқ,
* қирқбўғин (хвош),
* маврак, 
* ялпиз 
*қизилпойча каби шифобахш гиёҳлар кукунидан бир чой қошиқ олинади. Барчаси бир идишга солинади ва устидан икки стакан қайноқ сув қуйилади. Сўнгра сув ҳаммомида 30 дақиқа ушлаб турилади. Кунига бир чой қошиқдан 3 маҳал берилади.
Оналарга маслаҳатлар
* ҳар ой мунтазам равишда невропатолог кўригидан ўтиб туриш керак;
* фарзандингизда кузатилаётган ҳар бир ташқи ва ички ўзгаришларга эътиборли бўлинг: тери қопламларидаги доғлар ёки қон томирларга, бош ҳажмига, катта лиқилдоқнинг ҳолатига;
* имкон қадар фарзандингизни кўкрак сути билан боқинг;
* фарзандингиз билан тез-тез мулоқотга киришинг, унга меҳрингизни беринг;
* соғлом уйқуга шароит яратинг;
* фарзандингиз билан тоза ҳавода сайр қилишга одатланинг;
* фарзандингизга осо¬йишта  муҳит яратиб беринг; 
* болангиз ёшига тўлган бўлса, озиқ рационига қуйидаги маҳсулотларни, албатта, киритинг: сули ёрмаси, кефир, олма.
Дарвоқе…
Бош мия ички босими ошишидан азият чекувчи болаларнинг бош ўлчами бошқа болаларга нисбатан каттароқ бўлади. Мушаклари таранг туради, талвасаларга мойил бўлади. Бош соҳасида тери остидан веналари билиниб туради, катта лиқилдоқ кеч ёпилади.
Буни биласизми?
Одатда, болалар йиғлаган вақтда ёки совқотганда ияги титрайди. Бу меъёрий ҳолатдир. ■
Категория: Ilm-fan | Просмотров: 8325 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz