Четверг, 26.12.2024, 14:26
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2013 » Май » 20 » Болаларингиз қалбига ҳам қулоқ тутунг! (ҳаётий воқеа)
15:47
Болаларингиз қалбига ҳам қулоқ тутунг! (ҳаётий воқеа)
birinchi-muhabbat

"Даракчи.уз" почтасига Руслан исмли ўқувчимиз ўзи гувоҳ бўлган бир воқеа ҳақида фикр-мулоҳазасини юборган. Қуйида ана шу ҳаётий воқеа билан танишиб, ўз муносабатингизни билдиришнгиз мумкин.

Эрталаб ишга кетаётгандим, олдимдан биздан икки кўча нарида яшайдиган ўша одам ҳар кунгидек маст ҳолатда пул сўраб чиқди. Ҳар куни ҳар хил бахона айтиб пул бермасликка ҳаракат килардим, чунки у ароққа сўрайдида пулни! 

Бугун ҳам, "Ака дам олинг нимага ароқ ичаверасиз, нима дардингиз бор?", - деб уни уйига қайтармоқчи бўлдим! Шунда у, "Эх, укам менинг дардимни тушунадиган одам йўқ бу дунёда, ҳатто ўз онам ҳам тушунмаган сен тушунармидинг", деб гап бошлади!!!

- Биз бир биримизни жуда севардик.Келинойинг билан жуда бахтли эдим, қандай қилиб беш йил ўтиб кетганини ҳам билмайман.Фарзандимиз йўқлиги ҳам билинмасди. Лекин онам ўғлим сен ҳам ўғил уйлантириб қиз узатишинг керак. Қолаверса мен ҳам набирали бўлсам дейман, деб бир куни гап бошлади, деб дардидан гап очли қўшнимиз.


Фарзанд бўлса Худо берар ойижон мен хотинимсиз яшай олмайман, деб қарши бўлдим. Бу гаплардан хотиним ҳам хабар топип, жавобимни беринг, сизни бахтли қилолмадим деб қўймади.

Хуллас биз ажрашдик! Кейин онам топган қизга уйландим Тўй қандай ўтганини ҳам билмайман, хаёлим фақат биринчи хотинимда эди. У мени тўйим бўлаётганини эшитиб қай аҳволга тушди экан!!! Хуллас мана йиллар ўтди, фарзандли ҳам бўлдим. Ҳамма нарсам бор, лекин севги муҳаббат бўлмаса ҳеч нарса таътимас экан укажон!

Шу пайт "болам уйга юр, бундай юришингни кўрганимдан кўра ўлиб кетсам бўлмасмиди", деган онасининг гаплари унинг сўзларини бўлди!

Майли ака мен ишга кетаётгандим дедимда, унга қандай қилиб чўнтагимдан пул чиқариб берганимни билмайман!!!

Ишга келдиму фикр хаёлим фақат шу одамда бўлди!!! Азиз, ота-оналар биламан ҳаммангиз болаларингизни бахтини, келажагини ўйлайсиз! Лекин улар сизларни гапларингизни икки қилмаслик учун ҳам ҳамма нарсага рози бўлишар, лекин сиз онасиз-ку болаларингизнинг қалбига ҳам қулоқ тутунг! Гарчи бахтли яшаётган ўғил қизларингизни ўз қўлларингиз билан бахтсиз қилиб қўйманг!!



manba:darakchi.uz

Категория: Hikoyalar | Просмотров: 4696 | Добавил: Admin | Рейтинг: 5.0/1
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz