Эркак қон айланиш тизимида, 4,5 литр, аёлда эса 3,6 литр қон мавжуд. Кунчли жинс вакилларининг қони кислородга кўпроқ тўйина олгани боис уларнинг организми анча чидамлидир.
Эркак таваккал қилади, хатоларга йўл қўяди, нималарнидир кашф этади, нималаргадир эришади. Аёлнинг вазифаси эса ана шу эришилган ютуқлар ва эволюцион муваффақиятларни асраб авайлашдан иборат. Шу боис аёллар анча мунча иккиланувчи ва пассив ҳисобланишади. Кўпчиликнинг фикрига кўра, эркаклар насл қолдириш учун яратилган. Аммо шуни унутмаслик керакки, эркакнинг фақат ўнг мия ярим шари томирларига қон қуйилса, аёлнинг ҳар иккала мия ярим шарига қон қуйилиб туради. Айнан шу нарса аёлларнинг ўта эҳтиросли мушоҳада қилишларини таъминлайди. Агар сиз аёл кишига «ҳозир бурчакдан динозавр чиқиб келиши мумкинми?» деган аҳмоқона савол билан мурожаат этсангиз ҳам у «балки чиқади, балки йўқ» деган мужмал жавоб беради. Эркак эса шарт-шароитни ҳисобга олган ҳолда аниқ битта жавобни айта олади. Эркакча ғийбат…
Эркаклар, ўсмирликда дўстга у қадар эҳтиёж сезмаганига қарамай, ёши улғайгани сайин ошна-оғайниларисиз туролмайдиган бўлишади. Қизларнинг эрга тегишдан олдин бир ёки иккита дугонаси бўлиши мумкин. Турмушга чиққач, бу дугоналаридан ҳам бир пасда воз кечишади. Сабаби, ўз мавқеи учун курашаётган эркак асосан эркаклар ҳамжиҳатлигининг асоси ҳисобланмиш бир-бирини қутқариш воситасидан фаол фойдаланадилар. Аёллар эса аксарият ҳолда эркакларни деб рақобат қилганликлари учун ўзидан бошқа ҳеч бир аёлга ишонмайди. Эркаклар қарама қарши жинс вакиллари ҳақида аёлларга нисбатан бир ярим баробар кўпроқ ғийбат қилишаркан. Аммо бу ғийбатнинг ўзига ҳос жиҳати шундан иборатки, эркаклар аёлларга ўхшаб орқадан қарғаш ёки янишдан кўра аёлларни мақташни, яъни уларга кўпроқ ижобий характеристика беришни хуш кўришади. Бундан ташқари, эркаклар бировга ўз сирини айтгандан кўра бировларнинг сирини сақлашни афзал билади. Аёллар эса бунинг ғирт тескариси. Тўғри, сир сақлашади. Бироқ, ўша сир камида 10-12 киши ўртасидаги «сир» бўлади.
Қизил китобга киритиш керакми?
Эркакларнинг умр давомийлиги аёлларникига нисбатан қисқа. Улар ўртача ҳисобда 61 йилу 4 ой яшайдилар, аёллар эса 72 йил 11 ой умр кўриши мумкин. Эркакларнинг аёлларчалик мослашувчан эмас. Эркаклар аёлларга нисбатан 3 баробар кўпроқ кризис вазиятларга тушиб қолади. Аммо шунга қарамай улар қондан қўрқади, аёлларга нисбатан дардга бечидам бўлади, шунингдек бир ҳилдаги узлуксиз иш усулига бардоши етмайди. Оксфорд университети олимлари олиб борган тадқиқотлар ва ҳисоб-китобларга қараганда, шу кетишда давом этаверса, қолаверса атроф муҳит ва экологиянинг бузилиб бориши натижасида Y эркак хромосомаси барбод бўла боради ва оқибатда 125 минг йилдан кейин эркак жинси биологик тур сифатида йўқолиб кетиши мумкин экан. Агар биз уларни асролмасак, бу даҳшат ундан ҳам олдинроқ содир бўлиши ҳеч гап эмас. Маълумот учун
Эркаклар аёлларга нисбатан 2,3 баробар кўпроқ касал бўлиб қолишдан қўрқарканлар. Аммо шу билан бирга улар шифокорлар қабулига аёлларга нисбатан 4 баробар камроқ қатнарканлар. Эракаклар кўпинча эшикка яқин жойда ухлашни афзал биладилар. Қоронғуликда эркаклар аёлларга нисбатан хира кўрадилар. Бир кунда эркак киши ўртача ҳисобда 25000та, аёл эса 30000 сўз ишлатар экан. Хулоса ўрнида
Эркак ва аёллар билан боғлиқ ғайриоддий фактлар жуда кўп. Уларнинг ҳар бир аёлга нисбатан «ожиза» тушунчаси ноўрин ишлатилишини тасдиқлайди. Аммо ҳаётни ҳаракатга келтирувчи асосий куч ҳарҳолда эркаклар. Бу кучни қай томонга йўналтириш эса, аёлларга боғлиқ.