Автомобиллар газга, одамлар эса бензинга ўтказилмоқдами?
Номи ошкор қилинмаган хитойлий 47 ёшли аёл ўзининг антиқа одати билан бошқалардан ажралиб туради.
Гап шундаки, ушбу аёл бензин ёқилғисини сувдек симиришни хуш кўради. Ўзининг айтишича, у ёқилғининг ҳидига ўрганиб қолган эмиш. Мана 17 йилдирки "бензинҳўр” шу одатини канда қилмай келади. Маълумотларга кўра 1995 йилдан бери у 1 тоннадан ортиқ бензинни ичиб юборган. Эндиликда унинг қўшнилари ҳар эҳтимолга қарши автомобилларининг ёқилғи қуйиш қопқоғига қулф ўрантишмоқчи. Манба: darakchi.uz