Среда, 24.04.2024, 10:51
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 9 » БЕГИНГИЗ СИЗНИ СЕВАДИМИ?
07:35
БЕГИНГИЗ СИЗНИ СЕВАДИМИ?
Дунёда ҳеч нарса аёл севгисига тенглаша олмайди – унинг муҳаббати самимий ва раҳм-шафқатли, сабр-тоқатли ҳамда ғамхўр, ширин ва садоқатлидир. Аёл севгисини деб ўзини ўтга ташлаши ва ҳаттоки жонидан кечиши мумкин. Хўш, эркаклар-чи? Уларнинг севгиси қандай? Қуйида шу ҳақда маълумот берамиз.

Аёл ва эркакнинг севгиси қандай фарқланади?
Аёл ўзининг ширин сўзлари ва ғамхўрлиги билан бегини қай даражада севишини кўрсатишни истайди ва ундан ҳам худди шуни кутади. Эркак севгиси эса сал бошқача. У аёл севгисидан кескин фарқ қилади. Бекнинг муҳаббати содда бўлса-да, бироқ уни тушуниш баъзида жуда қийин.
У сиз истагандек ҳар ярим соатда қўнғироқ қилиб, ҳол-аҳвол сўрамаслиги ёки кечқурун ишдан қайтганида, «Очилиб кетибсизми?» демаслиги ёхуд тез-тез ширин сўзлар билан сийламаслиги мумкин. Аммо у ёнингизда бўлган пайтларда қилаётган ҳаракатлари сизни қай даражада севишини билдириб туради.

Рашк қиладими, демак…
«У сизни рашк қиладими, билингки, жуда ҳам севади». Бу гапда жон бор. Дарҳақиқат, севган эр аёлини атрофдагилардан рашк қилади, бу ҳаракати билан у бу аёл фақат ўзига тегишли эканлигини айтишга уринади. Баъзида ҳаддан зиёд рашклар оила бузилишига олиб келади. Бунинг олдини олиш учун аёллар, аввало, эри уни ортиқча рашк қилишига йўл қўймаслиги лозим. Мисол учун, бегингиз сизни ҳеч қаерга ёлғиз қўйгиси келмайдими, унда, майли, у айтгандай бўла қолсин. Мана кўрасиз, бора-бора унинг сизга бўлган ишончини оширганингиздан сўнг, вақти келиб, ўринсиз рашклардан қутуласиз. Бу билан эрингизнинг севгисини сўндирмайсиз, аксинча, мустаҳкамлаган бўласиз.

Севадими ёки йўқ?
Буни билиш жуда осон. Одатда, бек севган аёлидан ўзини олиб қочмайди, аксинча, ҳар хил тадбир ва кечаларда у билан бирга ташриф буюради. Қисқаси, қаерга бормасин, имкони борича, севган ёрини ўзи билан олиб боради. Бу билан у аёлини ҳаммага таништириб, «банд» эканлигини билдиради ва шу билан бирга атрофдагилардан сизни унинг аёли сифатида ҳурмат қилишларини сўрайди.

У ҳимоя қилади
Севган инсонингиз доим сизни ҳимоя қилади. Агар ўзгалар сизга нисбатан ҳурматсизлик қилаётганини пайқаса, кечирим сўрашни талаб қилади. Суюкли рафиқаси ва оиласи шаънига ёмон гаплар айтганларни сўзларини қайтариб олишларига мажбур қилади. Агар вазият шуни тоқазо қилса, у ҳатто сизни деб ўша яқин дўстидан воз кечади.

Бек таъминлайди
Оиласи ва рафиқасини севадиган ҳар бир эр, энг аввало, яқинларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Севган ёрингиз ишлаб топган бор пулини уйга олиб келади. Бу билан у сиз ва фарзандларингизни егулик, кийим-кечак ва бошқа шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжлар билан таъминлайди. У ҳеч қачон рафиқасини пул сўрашга мажбур қилмайди. Аксинча, рафиқасига нима кераклигини ўзи билиб олиб, ўша нарсага зориқтирмасликка интилади. Яна бир нарса: баъзида ҳамма нарса биз ўйлагандек бўлмайди, яъни эрингизнинг ишлари ҳар доим аъло даражада бўлмаслиги мумкин. Бу пайтларда аёл ақл-идрокини ишлатиб, эрини қўллаб-қувватлаши лозим. Шуни билингки, оиласини етарлича таъминлай олмаётганини билган эркак руҳан қаттиқ эзилади.

Хулоса ўрнида
Турмуш ўртоғингиз сиз билан бозорга янги кўйлак харид қилгани бормас, аммо ҳақиқий эркак доим сизни қаерга борманг, кузатиб қўйишга ҳаракат қилади. У сиз касал бўлиб ётганингизда, доим қўлингиздан тутганча ёнингизда ўтирмас, лекин шифокор ёзиб берган ҳамма дориларни ҳозир қилади, овқат пишириб, олдингизга олиб келиб қўяди. Жуфти ҳалолингиз боланинг кийимларини алмаштирмаслиги ёки унга қарай олмаслиги, уй ишларини бажармаслиги ҳам эҳтимолдан холи эмас, аммо у ҳеч қачон сизни ва болаларини бировга хафа қилдириб қўймайди.
Азиз аёллар, агар сизнинг эрингизда шу хислатлар мавжуд бўлса, ишонинг, у тенгсиздир!
Категория: Oila va jamiyat | Просмотров: 1508 | Добавил: nigora | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz