БАХТЛИ БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ, СПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИНГ!
Машҳур спортчи хонимларнинг таъкидлашларича, спорт аёлларни нафақат жисмоний, балки руҳий жиҳатдан ҳам кучли бўлишга ундар экан.
Стрессга қарши энг аъло восита! Буюк Британия
тадқиқот марказининг хабар беришича, 59 % аёллар спорт билан
шуғулланиш вақтида ўзларини жуда бахтиёр ҳис қилишар, бу пайтда кундалик
муаммоларини умуман унутишар экан.
Спорт ўзингизга бўлган ишончни оширади. Спорт билан
шуғулланувчи 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган аёлларнинг деярли барчаси
ўзларини жамият учун керакли шахс, омадли инсон деб ҳисоблашади. Улар
шахсий ҳаётда ҳам, иш борасида ҳам катта муваффақиятларга эришмоқда. Ҳар
куни спортга ажратилган бир соат вақт умрингизни узайтириши, омадли
бўлишингизга, ўзингизни бахтли ҳис қилишингизга ёрдам беришини билган
ҳолда спорт билан шуғулланишни канда қилманг!
|