Воскресенье, 22.12.2024, 15:40
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 31 » «Аразингиз очилмайди нечун, эркам?»
09:17
«Аразингиз очилмайди нечун, эркам?»

«Аразингиз очилмайди нечун, эркам?»

Севиб қолдингизми? Гўзаллингизнинг нозу-карашмаларидан маст бўлиб муҳаббат осмонида учиб юрибсиз-а? Эҳтиёт бўлинг, яхши йигит, осмонингиздан йиқилиб тушманг тағин! Бугунги беозор нозу-карашмаларлар эртага даҳшатли аразга айланишидан хабарингиз йўкми дейман?! Эҳ, афсус, мени ҳам ўз вақтида огоҳлантиришганида эди… Махбубангизни ҳозир синовдан ўтказмасангиз, кейин кеч бўлишини унутманг. Билмай, менинг хотиним каби «аразчи хоним»га уйланиб қолсангиз борми, ҳолингизга маймунлар йиғлаши турган гап. Аразчилик нимадан бошланади?

  • Онангиз уни қилган нотўғри иши учун «тузласа»-ю, сиз ёнини олмасангиз;
  • Сизни оталик шарафига муяссар қилганида, туғруқхонага охирги русумдаги машина олиб бормасангиз;
  • Кечалари йиғлаётган болага галма-галдан қарамасангиз;

  • Улфатлар билан қолиб кетиб, «хотин ака»нгизга қўнғироқ қилиб қўйишни унутсангиз;

  • Телефонингизнинг қуввати бехос тугаб қолса-ю, кечаси билан қувватга қўйгич (зарядник) қидириб, эрталаб уйга келсангиз;
  • Ёқангиздан қизил рангли тамға топилса;
  • Уйга бўм-бўш чўнтак билан қайтишни одат қила бошласангиз;
  • Урфга кирган ҳар қандай янги кийимни олиши учун пул қистириб турилмаса (кийими кўплигидан шкафнинг бели букчайиб қолганига қарамай) ва ҳоказо.
  • Шу тариқа бутун умр аразчи хотинингиз дастидан шўрингизга шўрва тўкилиб юради. Ҳозирдан бунинг олдини олинг. Кейин қайта тарбиялаш қийин бўлади. Ёрингиз эркаланиб кетмаслиги учун учрашувга чиққанда энг муҳим қоидаларга амал қилинг:

    • Қиз боладан кечроқ келиш керак;
    • Машинанинг эшигини очиб бериш, курсини суриб қўйиш ҳакида умуман гап бўлиши мумкин эмас;
    • Гулдаста фақат биринчи учрашгандагина берилади. Розилик олдингизми, тамом. Яхши нарсага ўрганиш осон эканлиги ҳаммага маълум. Ортиқча хушомадни унутинг;
    • Тўйдан аввал шартларингизни айтиб олинг. Сўнгги пушаймон ўзингга душман;
    • Кўп аразлашнинг салбий оқибатлари (ажин, сочга оқ тушиши, иштаҳа очилиб семиришга олиб келиши) ҳақида гапириб ўтинг;
    • Энг ёмон кўрган қўшиғингиз Сардор Рахимхоннинг «Аразингиз очилмайди»си эканлигини қистириб қўйинг;

    Юқоридаги синовларга дош бермаган ойимқизчалар дарҳол лаб буриш чўччайтириш ва кўз ёши тўкишга тушишади. Кўнгли бўшроқ куёв болалар, бу каби ҳийлаларга учманг! Қиз боланинг кўз ёши бамисоли ёз ёмғиридай гап. Бу ёкдан сел бўлиб келади-ю, у ёкдан қуриб қолади. Ашаддий жанг, тўйдан кейин бошланади. Олдингизда ийманибгина йиғламоқдан бери бўлиб турган бу нозик хилқат, йиллар ўтиб ҳийлагар аёлга айланади. Унинг қилган арази эса кунлаб, хафталаб ва баъзан ойлаб гаплашмаслик даражасига етиши мумкин. Тўғри, гоҳида бундай сукунат биз эркакларга ором бағишлайди. Аммо масаланинг иккинчи тарафини ҳам ўйлаб кўринг. Ахир аёл киши аразласа:

    • Уйига кетиб колади, оқибатда сиз иссиқ овқат ва тоза кийимсиз қоласиз;
    • Жаҳл устида кўп пул ишлатиб қўяди. Эҳтиёт бўлинг, хону-монингизга ўт тушмасин тағин?!
    • 80% аёллар аламини овқатдан олади. Бунинг оқибатида сиздан аразлаган бир ойлик давр ичида танимас даражада ўзгариб, семириб кетиши мумкин. Камида янги гардероб учун зарур харажатлар сизнинг чўнтагингиздан қилинишини унутманг!
    • Аёллик юмушларидан бош тортади. На ошхона ва на ётоқда ҳаловатингиз бўлмайди.
    • Аёлингиз гиначи бўлса, аразнинг сабабини узоқ вақт бетга солиб туриши тайин.

    Менинг маслаҳатларимга қулоқ тутсангиз кам бўлмайсиз. Қиз аразладими? Тамом, бошқасини қидираверинг. «Бундай талабларга кўнадиган қиз топилгунча, бир умр бўйдоқ қолман-ку», дейсизми? Эҳ ,соддагина дўстим!, Аразчи бўйнингизга соладиган сиртмоғида менга ўхшаб бир умр қийналгандан, бўйдоқ юрган яхши эмасми? Уфф, гап билан овора бўлиб хотин «ака»мизга қўнғироқ қилишни унутибмиз-ку! Кечқурун ишдан қайтганимизда араз куйини чалиб бермасинлар тағин…

    manba: sugdiyona.uz

    Категория: Hikoyalar | Просмотров: 1523 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
    Форма входа

    Поиск

    Календарь
    «  Июль 2012  »
    ПнВтСрЧтПтСбВс
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031

    Архив записей

    Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz