Германия канцлери Ангела Меркель суннат қилишни тақиқлаш қарори ҳақида илк бор фикр билдирди. "Бу қарорни бекор қилмасак, бизни масхара қилишади" деди.
Маълумки, Кельн штати маҳкамаси болаларни суннат қилишни "жароҳатлаш жинояти" деб топганди. "Яҳудийлар ва мусулмонларнинг анъаналари тақиқланган дунёдаги ягона мамлакат Германия бўлишини истамайман. Акс ҳолда бизни масхара қилишади" деди канцлер.