Йирик магнат Алишер Усмонов "Арсенал" футбол жамоасидаги ўз улушини кўпайтирмоқчи, деб хабар беради Sky Sport.
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 58 ёшли россиялик олигарх қора металлургия ва технологиялар сохасида катта даромадга эга бўлган. Унинг маблағи ҳозирда $18,1 млрд.атрофида баҳоланади.
У шунингдек Англия футбол жамоаларининг акцияларига эга бўлган кам сонли миллиардерлардан бири саналади. "Имконият пайдо бўлди дегунча мен ўз акцияларимни кўпайтиришга ҳаракат қиламан", дейди Усмонов.
Усмонов унинг ҳамкори Фарҳод Моширига қарашли "Red and White Holdings" компанияси "Арсенал"нинг 29,72 фоиз акцияларига эгалик қилади. Америкалик миллиардер Стэн Крёнке ихтиёрида эса клубнинг 66,83 фоиз акциялари бор.
"Арсенал"нинг ижрочи директори Иван Газидис яқинда клуб бошқарувида йирик акционер Алишер Усмоновнинг пайдо бўлиши директорлар кенгаши томонидан маъқулланмаслигини ва бу ўзаро низо келтириб чиқаришини маълуи қилганди.