Воскресенье, 24.11.2024, 16:19
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Август » 25 » Аёл бўлиб яралдик, шукр!
13:09
Аёл бўлиб яралдик, шукр!
Жинс борасида омадимиз чопганининг 19 исботини билишни истайсизми?

Яқинда бир дугонам, «йигитларга маза! Билганича яшайди, уларга ҳамма нарса мумкин. Бироз эътироз билдирсанг, «мен эркак кишиман», деб шу гапининг ўзи биланоқ оғзингга уради», дея дийдиё бошлади.

Бу узо-о-о-қ давом этди. Охири, «эҳ, қаерданам аёл бўлиб яратилган эканмана», деган гапидан сўнг сабр косам тўлди. Унга нозик жинс вакили бўлишнинг афзал жиҳатлари анчалигини исботладим. Улардан айримлари билан сиз ҳам танишинг. Балки шунда ўзингизга нисбатан ишончингиз бироз ортар?

1.Аслида ўзи Цезаргамас, бизга ҳавас қилиш керак! Мана, масалан, бизга бирваракайига ҳам тирноқларни бўяш, ҳам телефонда гап сотиш, ҳам машина бошқариш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

2.Нимаики дилсиёҳлик бўлмасин, ўзимизни дўкон айланиш билан овунтиришга қодирмиз! Соч турмагини янгилаш ёки уни бошқа рангга бўяш орқали эса умуман ҳаётимизни тубдан ўзгартиришимиз мумкин!

3.Бизнинг фақат масофадан туриб бошқариш пультимиз эмас, ўша пультни бошқарадиган инсонимиз ҳам бор! Пультни сизга бермаслик учун, «майли реклама пайти сериалини кўрволақолсин» деб, каналдан-каналга ўзлари ўтказиб беришади-да, кейин ўзлари ҳам шу сериалга қизиқиб, киришиб кетишади.

4.Биз ҳар доим ҳақмиз!

5.Ҳиссиётларимиздан уялмаймиз! Ҳар қандай уриш-жанжалда кўз ёшларимизнинг ўзи ҳар қандай инсонни ишонтириш учун далил-исбот ўрнини босади.

6.Камчиликларимизни феълимиздаги ўзига хос, қизиқ хусусият сифатида кўрсата оламиз.

7.Агар ниманидир истасак, ўшанга етишмагунча тинч қўймаймиз!

8.Аслида унақамаслигимизни я-я-я-хши биладиганларга ҳам ўзимизга керак жойда сочи узун ақли калтадек кўринишни қойиллатамиз!

9.Бировларга ўхшаб (эркакларга албатта!) телевизор бўлмаган хонада зерикиб қолмаймиз.

10.Биз аёлларга мулжалланган газета, журналларни ҳеч кимдан яширмай ўқишимиз мумкин.

11.Номигагина шамоллаб, бурнимиз битиб қолганининг ўзидаёқ кўрпа-тўшак қилиб, васиятнома ёзишга тушмаймиз.

12. 7 жуфт оёқ кийим ортиқча дабдаба эмас, зарурий минимумлигини фақат ўзимиз биламиз.

13.Бошлиқлар бизни қаттиқ тергай олмайди!

14. Бутун дунё мода индустрияси биз учун ишлайди!

15. 5 йил олдинги кийимни ҳам кечагина сотиб олингандек кўрсатиб кийишимиз мумкин. P/S: «Баъзан кийишга кийимим йўқ», деб қилинган хархаша натижа бермагач, жавонни «экскурсия» қилиб, унутилган кийимлар коллекциясини яратиш бизга чўт эмас!

16.Бизнинг энг яқин дўстимиз нуқул қарз сўрайдиган, қорни қаппайган собиқ синфдош эмас, балки бриллиантлардир!

17. Боланинг тили «дада» сўзи билан чиққан бўлса-да, ойисисиз бир кун ҳам яшолмайди!

18.Азонлаб соат 4-5 да ҳаллослаб ошга югурмаймиз!

19.Жонимиз 40 та-ю, лекин «ожиза» ҳисобланамиз!
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1136 | Добавил: nigora | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Август 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz