Четверг, 26.12.2024, 14:06
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2013 » Май » 20 » 7 х 4 = 27 ёки дарсликлардаги қўпол хатоларга ким жавоб беради?
15:42
7 х 4 = 27 ёки дарсликлардаги қўпол хатоларга ким жавоб беради?

uzbekiston-tarixi-kitob














Ёш авлод таълим-тарбияси ҳукуматимиз эътиборидаги масала. Юртбошимиз ёшларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етиши учун етарлича эътибор қаратмоқда. Ўғил-қизларимизнинг билим ва тафаккурини бойитиш, дунёқарашини шакллантириш эса, кўп жиҳатдан дарслик ва қўлланмаларга ҳам боғлиқ. Шу боис, бундай адабиётлар ҳар тарафлама пишиқ ва пухта ёзилиши, хато ва камчиликлардан имкон қадар холи бўлиши лозим. Мазкур мақолани ёзишимизга эса, бир зийрак мухлисимизнинг мактуби сабаб бўлди.


Тошкент шаҳри, Ҳамза тумани, Фарғона йўли кўчаси, 10-А-уй, 54-хонадонда яшовчи О.Эргашевадан келган мактубни ўқиб, сиз ҳам гап нима ҳақидалигини тушуниб оласиз:


"Қизим Д.Эргашева академик лицей битирувчиси. У дарс жараёнида тарих дарсликларидаги айрим хатоликларнинг ечимини топишга қийналмоқда. Сиздан илтимос, айрим дарсликлардаги хатоларнинг жавобини топишда ёрдам берсангиз”.


"Дарсликлардаги маълумотларнинг бир-бирига мос келмаслиги, бир воқеанинг турли хил саналарда берилиши ҳам кишини ажаблантиради, — деб мактубини давом эттирган мухлисамиз.

— Масалан, 7-синф ўқувчилари учун мўлжалланган "Жаҳон тарихи” дарслигидаги "Рус ерларида мўғуллар ҳукмронлиги 250 йил давом этгани ёзилган. 8-синф "Жаҳон тарихи”да эса "Руснинг 240 йил давомида Олтин Ўрдага яъни, мўғулларга қарам бўлгани” кўрсатилган. (Чўлпон номидаги НМИУ, 2010 й., 29-бет).

Шу жойда ўринли савол туғилади. Рус ерларида мўғуллар ҳукмронлиги 250 йил давом этганми ёки 240 йил?

Мазкур дарсликнинг 91-бетида Эрон ҳукмдори Нодиршоҳнинг 1747-йилда ўзаро ички низолар натижасида ўлдирилгани ҳақида маълумот бор. Китобнинг 134-бетида эса Нодиршоҳ вафот этган сана 1741 йил деб кўрсатилган. 


Хўш, аслида қайси бири тўғрилигини ким аниқ айта олади? 

8-синфнинг "Ўзбекистон тарихи” дарслигида "Субҳонқулихон Балх ҳокимлигини юз қабиласининг сардори Муҳаммад Ҳожи оталиққа топширади” деган жумла бор. Худди шу китобнинг 44-бетида "Субҳонқулихон Балхни қатағон қабиласининг бошлиғи Маҳмудбий оталиққа алоҳида хизматлари учун тортиқ қилган”и ёзилган. (Қ.Усмонов, У.Жўраев, Н.Норқулов "Ўқитувчи”. 2010 йил, 43-44 бетлар).

Яна бир ҳақли савол — Субҳонқулихон Балх ҳокимлигини Муҳаммад Ҳожи оталиққа топширадими ёки Маҳмудбий оталиққами?


Шу дарсликнинг 23-бетидаги маълумотга кўра "Абдуллахон II амакиси Балх ва Бадахшон ҳукмдори Пирмуҳаммадни (1557-1561) хон деб эълон қилган” бўлса, 24-бетда Абдуллахон II 1598 йилда вафот этгач, бир гуруҳ амирлар Абдуллахон IIнинг жияни, Сулаймон Султоннинг ўғли Балх ҳокими Пирмуҳаммадни ҳоқон деб эълон қилгани ёзилган. 

Қизиқ, Пирмуҳаммад Абдуллахон II га амакими ёки жиян? 

Агар булар бошқа-бошқа шахс бўлса, нега 8-синф ўқувчиси учун аниқ, тушунарли қилиб ёзилмайди? Ахир уларнинг ҳукмронлик йилларида қайси шаҳарда ҳокимлик қилганида ёки бошқа жиҳатларида фарқ бўлиши керак-ку?


Яна бир мисол. Қ.Усмонов академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари II-курс ўқувчилари учун "Ўзбекистон тарихи” китобида ғалабанинг 50 йиллиги муносабати билан 1995 йил 34 жилдлик, 450 минг ("Ўқитувчи”, 2011 йил, 121-бет) жангчининг номи келтирилган "Хотира” китоби нашр этилди, деб маълумот беради. Худди шу муаллиф ва М.Содиқов ҳамкорлигида яратилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари I-курс ўқувчилари учун мўлжалланган  "Ўзбекистон тарихи” китобида 400 мингга яқин ватандошларимиз номи зикр этилган "Хотира” китоби 33 жилдда нашр этилгани ёзилган. ( "Шарқ”, 2011 й., 161-бет).


Юқорида келтирилган II-курс "Ўзбекистон тарихи”нинг 76-бетида "Ўзбекистон Республикасида байрам кунлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинган сана 1992 йил 3 июл деб,  34-бетда эса 1992 йил 2-июн дея берилган.


"Эл-юрт ҳурмати” ордени таъсис этилган сана ҳам дарсликнинг 33-бетида 1998 йил 28-август, 319-бетда эса 1998 йил 17 август деб берилган.


"Таълим тўғрисида”ги, "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ҳақида қонунлар қабул қилинган сана 76-бетда 1997 йил 27 август бўлса, 318-бетда 1997 йил 29 август деб кўрсатилган.

Кўриб турганингиздек, чалкашликлар талайгина. Тўғри, тарих ҳар доим ҳам аниқ саналарни бера олмайди, лекин бу саналар шу фандан тест синовлари топшираётган ўқувчилар учун муҳимлигини унутмаган ҳолда тарихчилар бир тўхтамга келишлари керак назаримда. Чунки ўқишни давом эттириш истагида бўлган Олий ўқув юртига кириш учун Давлат тест синовларида қатнашадиган ўқувчига юқоридаги каби саволлар тушса, уларнинг қайси бирини белгилаши лозимлигини билолмай қийналиши табиий.


Дарвоқе...

Мазкур мақолани ёзиш асносида бир ҳамкасбимиз ўқувчилар учун чиққан дафтарни келтириб кўрсатди. Пойтахтимиздаги "Арена`О”  Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасида чиқарилган экан. Муқовасида буюк бобокалонларимизнинг суратлари ва улар ҳақидаги қисқача маълуломотлар ҳам бор. Бир қарашда ҳаммаси рисоладагидек.


Ҳамкасбим муқованинг орқа тарафидаги карра жадвални кўрсатди. Жадвалнинг икки жойига алоҳида белги қўйилганди. 7х4=27, 9х4=32. Беихтиёр ёқа ушладим. Ахир мактаб ўқувчиси учун чиқарилган дафтарда ана шундай қўпол хатоларга йўл қўйилиши... бу корхона ходимларининг саводсизлигидан дарак берадими ёки... Хуллас, ортиқча изоҳга ҳожат йўқ! Хулосани ўзингиз чиқариб олаверинг!

daftar-kara-xatosi


Юқорида қайд этилган асосан, умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари учун нашр этилган дарсликлардаги хато ва камчиликлар юзасидан ваколатли органларнинг мутахассисларидан жавоб кутиб қоламиз.



manba: darakchi.uz

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1687 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz