АҚШда - 17 даража совуқда уч кун қолиб кетган одам музлаб қолган ни еб, тирик қолди. Клифтон Виал исмли киши Аляскада уйидан 70 км узоқликда ўзининг "Jeep"автомобилида қалин қор остида кўмилиб қолиб кетди. 52 ёшли механик муҳандиси бўлган Виал қор остидан чиқа олмади. Телефонининг антенаси кўтармагани учун ёрдам гуруҳини чақира олмади. Аксига олиб, ёнида ҳеч қандай егулик йўқ эди. Кийимлари ҳам совуққа бардош берадиган даражада эмасди. Очлик ва совуқдан силласи қуриган Виал ҳушидан кетай дейди. Кейин машинасидаги учта тунукали идишдаги музлаб қолган винони пичоғи билан кесиб, ейди ва шу тариқа тирик қолади. Уч кунлик изланишлардан сўнг уни қутқарувчилар топишади. Буни қарангки, у шу уч кун ичида 7 килограмм озишга улгурган экан. Манба: darakchi.uz