Четверг, 23.11.2017, 17:35
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 116

Статистика

Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0

Главная » 2013 » Май » 19 » ТЎЙДАН ОЛДИНГИ СУРИШТИРУВ КЕРАК…МИ?
08:26
ТЎЙДАН ОЛДИНГИ СУРИШТИРУВ КЕРАК…МИ?

Инсонга оиладан бахт топиш тақдир қилинган. Одам боласи ёлғизликда саодат топа олмайди. Кишиларнинг топишиб оила қу­ришлари, жуфт бўлиб яшашлари учун ён-атрофидагиларнинг ҳам бевосита кўмаклари шарт бў­лади. Бундай ёрдамчиларни – совчилар деб атаймиз. Ёшларнинг бир-бирига боғланиб, яқин муносабат ўрнатишлари, умуман ёш оиланинг келажаги совчиларнинг нечоғли масъулият ва оқиллик билан иш юритишларига боғлиқ. Сов­чиларнинг иши эса ҳаммага маълум: Ўғил уйлантирмоқчи бўлган хонадон томонидан танланган қизникига бориб, қиз ва унинг яқинларининг рози-ризолигини олиш, умуман олганда, ҳар хил дунёқараш ва тартиб-қоидали оила кишилари ўртасида дипломатик муносабатларни аъло даражада уддалашдан иборат бўлади. Шундай қилиб, совчиларга юклатилган вазифа уддаланди. Яъни бўлажак келин томон нариги тараф билан қуда – анда тутинишга рози бўлди. Энди навбат тўйга… эмас, ҳали бироз шо­шилмай турганингиз маъқул. Қадимдан ўзбегимиз ўғил уйлайдиган, ё қиз узатиш ҳаракатига тушса, бў­лажак келин-куёвларнинг етти пушти сўраб-суриштирилган. Бу азалий одатимизга парво қилмай, ўғил уйлантириш ёки қиз узатиш мумкин эмас. Акс ҳолда охири яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.

Умр савдоси

Кексаларимиз турмуш қуришдан олдин умр йўлдоши танлашга алоҳида эътибор беришга чақиргани бежизга эмас. Жумладан, тўйдан аввалги суриштирув ишлари ҳам икки ёшнинг бахтли, тотув ва саодатманд ҳаёт қуришлари учун хизмат қилиши керак. Қолаверса, турмуш қураётган ёшлар ва уларнинг бошини қовуштириш тарадуддидаги катталар муносиб жуфт билан оила қуришга чуқурроқ аҳамият қаратишлари шарт. Чунки шу йўл билангина оиланинг пойдевори мустаҳкамланади. Шу аснода оила қуришдан кўзланган соф­лик, кўнгил яқинлик, бахт-саодат ва хотиржамлик эшиги очилади. Умр йўлдошини танлашда эса, унинг сифатлари ичида аҳли солиҳлик, одоб-ахлоқ ва ҳуснихулққа биринчи ўринда эътибор бериш керак.

Юқорида никоҳ ва оила қуриш умр савдоси эканини алоҳида таъкидладик. Икки инсонни бир умрга боғлайдиган ришта. Одоб-ахлоқ, аҳли солиҳлик ҳам умр ўтиши билан сай­қаллашиб, зиёдалашаверади. Жумладан, инсоннинг феъл-атвори, фитратидаги ҳар бир хусусият фарзандига ўтади. Башарти, киши мол-дунё ёки ташқи ҳуснга учиб, одоб-ахлоқида,  тарбияси ё соғлигида нуқсони бўлган одам билан турмуш қурса, бу унинг жамиятда жисман ёки маънан кемтикларни кўпайтиришга қўшган «ҳисса»си бўлади.

Умр савдосида адашиш ҳар қандай оқилу донони бармоқ  тишлатиб қўйиши ҳеч гап эмас. Бироқ, томонларнинг бир-бирини сўраб-суриштиришлари айрим ҳолларда зиддиятларга, ҳатто катта жанжалларга ҳам айланиб кетади. Тўйдан олдинги суриштирувларда қўни-қўшни, таниш-билишларнинг сўралаётган томоннинг ютуғию камчиликлари ҳақида рост гапиришлари нечоғли тўғри?

1-      воқеа:

Узатилган қизнинг турмуши уч ойда бузилди. Куёв томон келинчакнинг очиқ-сочиқ кийинишини, уй юмушларини эплолмаслигини ажрашишга сабаб қи­лишса, келин томон куёвнинг ота-онаси, насл-насаби уларга номуносиблигини рўкач қилишди. Айб ошдамиди, мошдамиди ҳеч ким билолмади-ю, аммо бир оила бузилиб кетди.

Изоҳ: Келин тушираётган хонадон келинликка танлаган қизини тўйдан аввал обдон суриштирганида, ки­­­­­­­­йиниши, тарбияси ва феъл-атвори ҳақида маълумот йиққанида,балки  фар­­­­зандининг турмуши бузилмасди, биринчи бахтидан айрилмасди ва тўй харажатларига куйиб қолмасмиди. Қиз узатаётган хонадон ҳам, ўз ўрнида остонасига харидор бўлиб келган кишиларнинг насл-насаби, кимлиги, феъл-атвори ва туриш-турмуши ҳақида сў­раб суриштирганида, қи­зини бахтсиз қилиб қўй­маган, «қизи эрдан чиққан»  деган номни кўтариб юрмаган бўлармиди?

Мулоҳаза: Катталарнинг ҳаётий тажрибаси ёш­ларникидан бир неча баробар фарқ қилади. Шун­­­дай экан, ёш келинчакнинг камчиликларини тузатса, уни оиланинг ўзига хос қонун-қоидаларига ўр­гатса бўларди. «Калта юбка кияди», «Рўзғор ишларини эп­лол­майди»,«Нас­ли тоза эмас экан» каби майда-чуйда гап-сўзлар билан ёш оилани бузиб юбориш оқил кишиларнинг иши эмас.

2-воқеа:

Тўйдан уч кун ўтиб, янги келин тушган хонадонга бир жувон боласини етаклаб келди. Айтишича, янги уйланган куёв унинг фуқаролик эри экан. Улар уч йилдан бери бирга яшашар ва бу хуфёна турмушларида бир фарзанди ҳам бор экан. Келинчак жанжал кўтариб, отасиникига қайтмоқчи бўлди. Уйдагиларга қўнғироқ қилиб, бор гапни айтиб берди. Куёвнинг ота-онаси келинчакни тинчлантириб, у хотиннинг ўғлида ҳеч қандай ҳаққи йўқлигини, кўчадаги жазмандан ўғлига ҳеч қандай зарурат йўқлигини айтишди. Аммо бу билан куёвнинг фуқаролик хотини тинчиб кетмади. Келинчакнинг бу тарздаги уруш-жанжалларга сабри фақат бир йилга етди, холос. Қизнинг ота-онаси, «онаси яхши инсонга ўхшаганди, шунинг учун ҳам биринчи келишдаёқ нон синдиргандик», дейишяпти. Эри кўчадаги хотинидан воз кечолмагач, келинчак чақалоғини бағрига босиб, келинлик уйини тарк этди…

Изоҳ: Воқеа қаҳрамонига ўхшаган енгилтак йигитлар никоҳсиз туғилган, ота-она тарбиясини олмаган болаларни дунёга келтиради. Бу орада икки аёл, икки бола сарсон-саргардон. Ҳолатнинг бош айб­дори- нафсоний истакларини жиловлай олмаган, ўзини идора этолмаган ва ахлоқан нопок эркак! Унинг хатоси оқибатида бир нечта одам азият чекяпти.

Мулоҳаза: Воқеа холисан таҳлил қилинганда, қизнинг ота-онаси айбдор. Нега ота-она қизига совчи қўяётган кишиларнинг кимлигини сўраб-суриштирмайди? Донишмандлар инсоннинг суратига эмас, сийратига эътибор беришни, инсон кийган кийимларни ҳайвон кийса ҳам хушсурат махлуққа айланишини таъкидлаган. Қиз узатаётган ота-она куёвнинг юриш-туриши, феъл-атвори, ота-онаси, оиласидаги маънавий муҳит хусусида етарлича маълумотга эга бўлиши шарт. Нега улар остонасига биринчи марта келган кишига ишониб, қизларини узатиб юбораверишади?..

«Ҳақиқатни айтгани бошига бало бўлди»

Қўшнимиз бошқа тумандан келин туширадиган бўлибди,- дейди ҳамкасбларимиздан бири. — Ўғли сал нобопроқ феълли — киссавур эди. Шунинг учун ҳам яқин атрофдан ҳеч ким қизини бермай, узоқдан келин қилаётганди. Хуллас, ўша қўшнимнинг ўғлини суриштириб келишганида, қўшнилардан бири йигитнинг киссавурлигини, бу қўни-қўшни, маҳалладошлар оғ­зига тушганини айтибди. Тўй бўлиб ўтиб, келин тушгач, қуда томон, яъни қиз та­раф ўзини куёв томонга яхши кўрсатгиси келибди чоғи, «фалон томондаги қўш­нингиз куёвни киссавур деганди», деб чақиб берибди. Қўшнилар орасида кўз кў­риб, қулоқ эшитмаган жанжал чиққанди ўзи ҳам. Одамларга ростини айтсанг ҳам балога қолар экансан…

Хайрли йўлда ёлғон ишлатинг!

Бухоролик муштарийимиз, фахрий ўқи­тувчи Нозила ая Пўлатова эса айни мавзуда шундай дейдилар:

- Тўйдан олдин бўлажак келин ёки куёвни суриштириш жа­­раёни оддий, жўн масала эмас! Бу фавқулодда ва ўта муҳим омил. Бу борада фақат ақл билан иш кўрилмаса, сўровчига маълумот етказаётган киши гуноҳга ботиб қолиши ёки ёлғончи бўлиши ё бўлмаса, хайрли ишга салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Дейлик, қўшнимизнинг ўғли учига чиққан безори, текканга тегиб, тегмаганга кесак отиб, ҳамманинг дийдасидан чиққан дилозор. Шу йигитга қаллиқликка танланган қизнинг яқинлари уни суриштириб, бизга дуч келишди. Сўровчиларнинг саволларига жавоб беришдан ав­вал мулоҳаза қилайлик, бир совуқ сўз туфайли Аллоҳнинг ҳукмига қарши чиқмасмикинмиз? Ўша қўшнимизнинг ўғли безоридир, сал ўзини эркин қўйиб юборгандир, ам­мо уйлангач ўзини ўнг­лаган, ювошгина бў­либ, оиласи, аҳли аёлига вафодор бўлиб қолганлар қанча? Балки, маҳалладошимизнинг биз­га ёқмайдиган ўғли ҳам уйлангач, дунёқараши ошиб, феъл-атворини таҳлил қилар, яхши томонга ўз­гарар?..

Бундан бир неча йил аввал маҳалламиздан бир қизга узоқроқ жойдан совчилар келаётгани ҳа­қида одамлар орасида гап-сўз чиқди. Қизнинг одоби, юриш-туриши хусусида кўп номаъқул гаплар эшитиб юрардик. Бир-икки марта ўзим ҳам аллақандай машиналарда қизни кўча бошига ташлаб кетишганини кўргандим. Бир куни уй­да ўтирсам, нотаниш эркагу аёл дарвозани тақиллатиб келишди. Салом-алик, ҳол сўрашишлардан кейин кутилмаган меҳмонлар ўша қиз­ни суриштиришга тушишди. «Ке­лин қилмоқчи эдик» де­йишди. Ўйласам, ҳозир ўша қизнинг тақдири менинг бир оғиз гапимга боғлиқ бў­либ қоляпти экан. Астойдил қизнинг таърифини келтирдим. Пазанда, чевар, иболи, ақлли ва ҳоказо… Хайр­ли йўлда ишлатилган ёлғон кечирилади, деган умид билан қизнинг мақтовини оширдим. Кўп ўтмай маҳалламизнинг ўша қизи узатилиб кетди. Худога шукр, мен ўшанда бўлажак келинни суриштириб келганларга ёлғон гапирган бўлсам-да, ке­йин­чалик юзим ёруғ бўлди. Ҳозирда ўша қизнинг уч­та фарзанди бор, тушган жойида иззат-обрўйи яхшигина, қайнота-қайнонаси, эри ундан миннатдор. Демак, оила киши дунёқарашини ўз­гартирар экан. Айтмоқчиманки, сўровчиларга кимдир ҳа­қида маълумот бераётган киши дахлдорлик масъулиятини ҳис қилиб сўнгра гапирса, ҳам гуноҳга ботиб қолмайди, ҳам оти ғийбатчи, ға­ла­мисга чиқиб қолмайди…

Тўйдан олдинги суриштиришларга адолатли қараш жоиз. Сўровчилар сўраётган кишилари истиқомат қиладиган маҳалланинг иймонли, аҳли солиҳ кишиларидан суриштиришлари мақсадга мувофиқ. Қолаверса, турмуш қураётган ёшлар ҳақида маълумот бераётганлар ҳам тўғри, оқилона ва одилона фикрларни айтишлари лозим.

Сиз нима дейсиз, азиз муштарий?


bekajon.uz
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 821 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2017Создать бесплатный сайт с uCoz