Четверг, 23.11.2017, 17:52
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 116

Статистика

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Ноябрь » 22 » G'urur
08:47
G'urur
Қизнинг оппоқ ҳарир либоси нозик вужуди узра ҳилпирар, парвозга шайланган кабутардек юлқинар, эрка шамол нафасларига монанд қанот ёзиб учиб борарди. Осмон мағрур, йўллар мағрур, йўл четидаги қатор тераклар мағрур, оқ кўйлакли қиз улардан-да мағрур эди.
Катта йўл узра зувиллаб ўтаётган саноқсиз машиналар қиз қаршисида бир зум оёқ илар, оқ либосли малакни ўзи билан олиб кетиш ицагида ўт бўлиб ёнаётганлар уни машинага чиқишга ундар, қиз эса машиналарга ҳам, ҳушомаду ҳуштакларга ҳам парво қилмас, ҳатто қайрилиб ҳам қарамасди.

Олис-олисдан виқор билан боқаётган тоғлар мағрур, гўё фалакни ушлаб тургандек салобат билан қўр тўкаётган осмонўпар бинолар мағрур, оқ либосли қиз уларданда мағрур эди…

— Яхши қиз, манзилингизга элтиб қўяй, чиқинг энди!

— Гўзал қиз, йўлимиз бир бўлса олиб кетай!

— Чиройли қиз, бунча гўзал бўлмасангиз? Исмингиз нима?

— Қоматингиздан акангиз айлансин! Танишсак бўладими?

Ҳушомадларнинг ҳам, машиналарнинг ҳам, ошиқларнинг ҳам оҳири кўринмас, мағрур қиз эса унга сайин ўз гўзаллигидан мағрурланиб, еттинчи осмон узра парвоз қилиб борарди. Қизнинг вужудини қучоғига олган оппоқ ҳарир либос у қадам ташлаган сайин шамолларга қўл чўзиб ҳилпирар, бор нигоҳларни ўзига аёвсиз асир этарди.

«Шу эски машинага чиқасанми, тошини терсин, — шивирларди қизнинг қулоқларига ғурур. Бунисими? Бўлмайди, бойвучча бўлса ўзига! Қайрилиб қарашингга арзимайди булар!»

— Илтимос, илтимос, шошманг!

Қиз ортидан эшитилган таниш овоздан истар-истамас тўхтади.

— Яна сизми? Ортимдан юришни бас қилинг дегандим-ку!

— Илтимос, менга ишонинг, мен сиз ўйлаган шилқимлардан эмасман! Менинг туйғуларим самимий, ишонмасангиз…

— Тинч қўйинг мени! Ўзингизни ким деб ўйлаяпсиз? Сизга ўхшаганлар қадамимда сон мингта! Манави супиргини берсам, бўйнимга осилиб олади деб ўйладингизми? Ҳеҳ!

Қиз йигит узатиб турган оппоқ атиргулларни юлқиб олди-ю, ерга ташлади.

«Бопладинг! — қизнинг қўлларидан тортқилади ғурур. — Бу лапашанг сенинг тирноғингга ҳам арзимайди!»

Йигит бир сўз ҳам демади. Қиз мағурона бурилди-ю, йўлида давом этди. Ишқ мағрур, ҳусн мағрур, ёшлик мағрур, қиз улардан-да мағрур эди…

Кун оға бошлаган, оқ либосли қизнинг оппоқ либоси энди қорайиб кўринарди. Шамол тўхтаган, ҳарир этаклар ҳам боягидек латофат ва накоат билан парвоз қилмасди. Қиз эса йўлида давом этар, салгина сийраклашиб, салгина ўзгариб бораётган ҳушомадларга парво қилмасликка интиларди.

— Ҳой асал, кеч бўлганда қаёққа? Юр биз билан!

— Эй қиз, қани буёққа кел-чи!

— Кетворган экансизми, бўлди энди, ноз қилмай машинага чиқинг!

Ғурур тилини тишлаб олгандек жим, қизнинг нозли қадамлари ҳолдан тойган, тобора қорайиб бораётган катта йўл четидан сеингина юриб борарди. Мағрур осмон бағрини қоп-қора булут тўлдирди. Муздек ёмғир томчилари бир икки томиб тушди-ю, сўнг қуйиб юборди. Қизнинг оппоқ либоси ҳўл бўлди, чарчоқдан ҳориган вужудига ёпишди, этаклари машиналардан сачраётган лойқа сувдан ифлос бўлди.
Ғурур мум тишлаган, пушаймонлик бир иҳраб қўяр, баланд пошналарда, малол келиб қолган оёқлар кун қорайган сайин юришга қийналиб борарди. Ҳушомадлар тинган, қоп-қора осмондан шивалаб ёғаётган ёмғирни ҳар ёнга сачратганча зувиллаб ўтиб бораётган машиналар йўл четида қунишибгина турган қизга парво қилай демасди. Ғурур бош эгди. Қизнинг совуқдан қалтирай бошлаган қўллари бевафо машиналарга қўл силкий бошлади. Еру кўк қора, дарахтлар, бинолар, олис олисдан қовоқ уйиб қараётган чўқққилар қора, қиз кўнгли унданда қора, қоп-қора эди…

Эски, шалоғи чиққан машина қиздан анча нарига ўтиб ғийқиллаб тўхтади. Қиз ҳолсиз, нозик оёқларини судраганча машина ёнига бориб эгилди. Тепакал, бесўнақай гавдаси тарвақайлаган, бу ҳам етмагандек, қизга қараб иршайиб турган қари ҳайдовчини кўриб қизнинг ҳўрлиги келди. Бироқ бошқа йўл йўқ, катта йўл узра машиналар қатнови ҳам тиниб қолганди. Сигарета ҳиди бурқсиган кабинада кўнгли беҳузур бўлиб бораётган қиз йўл четидаги таниш гулларни кўриб машина эшигига ёпишди.

— Тўхтатинг!

…Қоронғу оқшом қўйнида, қоп-қора осмондан кўзёшдек тўкилаётган ёмғир остида аста кетиб бораётган оқ либосли қиз ҳам қоп-қорайиб кўринарди.

Қизнинг кўзларидан томаётган пушаймон ёшлари ёмғир томчиларига қўшилиб, авайлабгина бағрига босиб кўтариб олган, ўзи каби сўлғин, ўзи каби синиқ, лойқа сувлар қорайтириб ташлаган бироқ қачонлардир оппоқ ва мағрур бўлган атиргулларни ювиб тушарди…
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 622 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2017Создать бесплатный сайт с uCoz