Воскресенье, 05.05.2024, 18:56
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Июль » 23 » Даврон Азизов: Ucell ҳақидаги миш-мишларга қулоқ солмасликни маслаҳат берамиз
10:43
Даврон Азизов: Ucell ҳақидаги миш-мишларга қулоқ солмасликни маслаҳат берамиз
"Ucell” савдо белгиси остида мобил алоқа хизматларини таклиф қилувчи "Coscom” ХК МЧЖ, Ўзбекистонда узоқ вақт қолишни режалаштирмоқда.


"Ucell” ҳозирги пайтда уяли алоқа бозорида юз берган ҳолат туфайли абонентлар сонининг кескин ўсишини ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатишга йўналтирилган қатор тадбирлар ишлаб чиқилди.


Жумладан, ташқи интернет-канал 50%га оширилди, овозли алоқани узатиш сифати яхшиланди, бу кейинги уч кунда компания умумий трафигининг бир ярим бараварга ошганига чидаб берди. Компаниянинг хабар беришича, умумий трафикни янада кўпроқ оширишга тайёр. Компания СИМ-карталарни улашишда суистеъмол қилишлик ҳолатларини назорат қилмоқда ҳамда уларнинг олдини олиш учун бор куч ва имкониятларини ишга солмоқда. Бунда компания ишчиларига эндиликда "Ucell”нинг мақсадларига бефарқ қарай олмайдиган кўнгиллилар ёрдамга келишди ва улар шу кунларда бутун республика бўйлаб абонентларни улашга ёрдам беришмоқда. Эслатиб ўтамиз, оддий рақамларга уланиш бепуллигича қолмоқда.


"Ucell” маълумотлар хизмати янада фаол ва узайтирилган режимда, барча саволларга имкон қадар жавоб берган ҳолда ишламоқда: уланиш тартиби, СИМ-карталарни активлаштиришдан тортиб, ҳисобни тўлдиришгача. Абонентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бугун компания СМС-Пакетлар нархининг кескин пасайиши ҳақида эълон қилди.


- "Ucell” компанияси, унинг барча бўлинмалари ва барча ходимлари ўзининг юқори масъулиятини ҳис қилган ҳолда, компания абонентлари доимо алоқада қолишларига қатъий ишонишлари учун барча имкониятларини ишга соладилар. "Ucell” компанияси ўз фаолияти билан республикада фаолият кўрсатаётган уяли алоқа операторлари тўғрисида тарқатилаётган иғволарни рад қилишга тайёр. Компаниямизнинг барча мижозлари ҳамда мамлакатимиз аҳолисини ҳеч қандай миш-мишларга қулоқ солмасликка, фақатгина уларнингэҳтиёжини қондирадиган ва уларнинг қалбига яқин бўлган хизматларни танлашга чақираман. Биз бормиз ва ҳар доимгидан ҳам яқинроқ бўламиз - деди " Ucell”нинг Корпоратив алоқалар департаментининг раҳбари Даврон Азизов.

Эслатиб ўтамиз, бугун аҳоли орасида айнан "Ucell” компанияси ҳам 10 кундан кейин фаолиятини якунлаши ҳақида миш-мишлар тарқалган.


Манба: darakchi.uz
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1113 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz