Четверг, 23.11.2017, 17:33
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 236

Статистика

Онлайн всего: 16
Гостей: 16
Пользователей: 0

Главная » 2013 » Январь » 22 » Ашхободда қиймати 2,2 миллиард долларга тенг бўлган халқаро аэропорт қурилади
08:14
Ашхободда қиймати 2,2 миллиард долларга тенг бўлган халқаро аэропорт қурилади


«Туркманистон хаво йўллари» миллий хизмати Туркиянинг Polimeks ширкатига 2016 йилнинг августигача Ашхободда ўтказиш имконияти соатига 1600 кишига тенг бўлган халқаро аэропортни қуриб битказиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда, Туркманистон ҳукуматидаги расмий манбаларга асосланиб, CA News хабар бермоқда.

Умумий қиймати 2,2 миллиард долларга тенг бўлган лойиҳани амалга ошириш 2013 йилнинг январидан бошланади.

Янги аэропортни қуриш бўйича халқаро тендер натижалари Туркманистон Вазирлар маҳкамасининг яқинда бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида эълон қилинган. Polimeks компанияси шу кунгача Туркманистонда 120дан ортиқ объектларни, жумладан, Каспийбўйидаги Туркманбоши аэропортини қуриб битказган.

2012 йилнинг сентябрь ойида, халқаро тендер ғолиби сифатида, Германиянинг Airport Consulting Partners/ILF Consulting Engineers ширкати Туркманистонда қуриладиган янги халқаро аэропортларнинг қурилишини назорат қилувчи консалтинг компанияси вазифасини ўташи маълум бўлганди. Туркманистон делегацияси бир ярим йил аввал Германиянинг Мюнхен шаҳрида хизмат сафарида бўлиб, йирик халқаро аэропортларни қуриш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалаларни ўрганишган эди.

Аввалроқ, Ашхобод халқаро аэропортини қуриш бўйича халқаро тендерда Германиянинг EWC ва Hoshtief, Франциянинг Bouygues ва VINCI Construction каби ширкатлари иштирок этаётгани ҳақида хабар берилганди.



manba: kun.uz

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 404 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Январь 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2017Создать бесплатный сайт с uCoz