Пятница, 29.03.2024, 13:24
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 249

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2013 » Май » 20 » Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари тунги клубда вақтичоғлик қилишяптими?
15:40
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари тунги клубда вақтичоғлик қилишяптими?

farxod-sanjar-vkulbe


2013 йил 14 май куни яқинда фаолият бошлаган янгиликлар сайти - uz24.uz "ФУТБОЛИСТЫ СБОРНОЙ "ЗАЖИГАЮТ" В НОЧНОМ КЛУБЕ, А НЕ НА ПОЛЕ"  сарлавҳаси остида "шов-шувли" хабарни эълон қилди. Унда миллий терма жамоа ва "Локомотив" футбол клуби футболчилари Санжар Турсунов ва Фарҳод Тожиевнинг тунги клубларда вақтини ўтказаётгани айтилган. 

 


Мақолада терма жамоанинг муҳим ўйинлари олдидан футболчиларнинг бу каби қилиқлари оҳир-оқибат панд бергани Россия терма жамоаси ўйинчилари мисолида келтириб ўтилган. Жумладан, 2009 йилда Словенияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2010 плей-офф учрашуви олдидан рус футболчиларининг тунги клублардан бирида вақтихушлик қилишгани ва керакли натижали кўрсата олмай, мундиалдан қуруқ қолишгани қайд этилган.

Chempionat.uz сайти ходими Нодирхўжа Юлдашев вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳар икки футболчи билан суҳбатлашди. 


Фарҳод Тожиев: — 
2013 йил мен учун кутилганидан ҳам омадли келди ва бу омадни қандайдир тунги клубларга алмаштиролмайман. Ҳамма биладики, миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк маротаба Жаҳон чемпионатига чиқишга яқин турибди. Ўзи шундоқ ҳам сўнгги пайтларда футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган хабарлар кўпайиб кетди. Ахир ҳаммамизнинг ниятимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш-ку, наҳотки мана шу эзгу йўлда бирлаша олмасак?! Ўша хабарда келтирилган гаплар, бугунги кун учун асоссиз. Мен ўз олдимга жорий мавсум "Локомотив" билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиш ва чемпионат тўпурари бўлишини мақсад қилиб қуйганман. Энг  катта орзуим эса Жаҳон чемпионатига чиқиш. Илтимос қилардимки, бу каби уйдирма ва салбий фикрлар билан  футбол жамоатчилиги ва мухлисларимизни бизга қарши қайрамасинлар.


Санжар Турсунов: — 
Сизга бир нарса айтаман. Ўша хабарда тилга олинган «CMI» — бу кўнгилочар кафе. Тўғри, у ерга бир марта борганман. Аммо қачон? Янги йилни дўстларимиз билан нишонлаш учун январнинг илк кунларида! Ўша сайт бу борада ишончли далил борлигини айтишимоқда. Менимча, у бирор бармен ёки официант. Агар ўша далил бўлувчи шахслар бизни мавсум бошлаганидан кейин ўша кафеда кўрган бўлсалар бошқа гап. Ҳар бир футболчи учун мавсум якунига етганидан кейин 20 кунлик таътил берилади. Уни қандай ўтказиш ҳар бир кишининг ўз ихтиёрида. 

«Monaco» эса — ресторан. Унда ҳеч қандай кўнгилочар ўйин-кулгулар бўлмайди. У ерга замонавий кишилар каби кирасиз ва менюдан таом танлаб, қорнингизни тўйдириб чиқиб кетасиз. Нима, энди кўчадаги тамаддихоналарда овқатланишимиз ҳам мумкин эмасми? Шундай экан биз ҳақимиздаги гаплар асоссиз ва уйдирма. Мухлисларимиздан эса юқоридаги кўнгилсизлик учун узр сўраймиз.

Категория: Yangiliklar | Просмотров: 1475 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2024Создать бесплатный сайт с uCoz