Четверг, 23.11.2017, 17:52
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 116

Статистика

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0

Главная » 2013 » Май » 19 » ОТА, АМАКИ, ТОҒА АРОҚ ИЧСА
08:28
ОТА, АМАКИ, ТОҒА АРОҚ ИЧСА

ОТА, АМАКИ, ТОҒА АРОҚ ИЧСА…

842d960bdfc7eeb2db32a091f7e61ed0_8bb5cf7c74d1e91458e0e1a4aaef202cёхуд ичкиликбозлик насл сурадими?

Яқинда Қўйлиқ бозори бекатида ерга узала тушиб ётган 60 ёшлардаги эркакни ўрнидан тур­ғазишга уринаётган ёшгина келинчакка кўзим тушди. Эркак ғирт маст, алжираяпти, уст-боши лойга беланган. Келинчакнинг кучи етмади, шекилли, бир-иккита ёш-яланг отахонни ўрнидан бир амаллаб турғазишди. Келинчак унинг келини экан. Бозордан майда-чуйда харид қилиб чиқаётса, қайнотаси лойга беланиб ётибди.  Жуда хунук  ва аянчли  манзара. Келинчакнинг яқинда  келин бўлиб тушганлиги  билиниб  турарди. Қайнота  эрталаб уйқудан уйғонганида, кеча ким етаклаб келганини билмаса ҳам керак. 

Ичкиликбозлик  энг  хавфли иллат. Ичкилик туфайли оилалар бузилиб кетади, болалар етим қолади, ичкилик авж олган хонадонда асаббузарлик бўлади, ҳамманинг тинчи қочади. Алкоголга берилган кимсалар ўз­ларини бемор, деб ҳисоблашмас экан. Лекин… Келинг, қолганини пойтахтимиздаги «АNТI­NАR» хусусий наркологик  кли­никаси бош шифокори Гулойим Жумашевадан эшитсак.

Таваккалига иш бошламанг

 - Гулойим Кайбуллаевна,  суҳбатимизни газетхонларимиздан тушган саволлардан бошласак. Бир аёлнинг эри ёши 50 ёшдан ошганда ҳам ичиб,  ароқни ташлашга иродаси етмаётган экан. Шу эркакнинг шифокор танишларидан бири  ичкиликни дарҳол ташлаб юборма, оғир касаллик орттириб оласан, дебди. Шу тўғрими?

– Алкоголизм сурункали касаллик ҳисобланади. Тиббиётда бу касаллик уч қисмга бўлинади. Биринчи даражали алкоголизм кўп­роқ ёшларда учрайди. Туғилган кунларда, зиёфатларда ичиш, шанба, якшанба кунлари ичиш, байрамларда ичиш сабаб бўлиб, бир-бирига узвий равишда боғланиб кетади. 3-5 йил ичида бемор биринчи даражали алкоголизмга етиб боради. Иккинчи даражали алкоголизм кўпроқ ёши катта кишиларда, 10-15 йиллик «стаж»га эга  бўлган инсонларга тааллуқли. Улар биринчи ва учинчи даражали алкоголларнинг ичидаги энг ашаддийларидир. Бундай даврда одам организми сурункали касалликларга  чалинишдан ташқари, унинг марказий асаб системасида психик-неврологик ўзгаришлар пайдо бўлади. Савол берган аёлнинг гапида жон бор. Турмуш ўр­тоғининг ҳолатида жисмоний қа­рамлик бор. Жисмоний қарамлик 2 ва 3 даражали алкоголикларда ривожланади. Бемор мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қи­лавергандан кейин ҳар куни ичадиган формага ўтиб олган. Агар бемор ароқ ичишни дарҳол тўхтатиб қўйса, организмидаги қа­рам­лик «тўполон»  кўтаради. Бунда қон босими кўтарилади, қўл қал­­тирайди, кўнгил айниб, қусиш  бош­ланади. Чунки одам организми ароқ билан «яшаш»га ўрганган. Бу бирданига инфаркт ёки ин­сульт­га олиб келиши мумкин. Маслаҳатим, ичкилик ташлашни уй шароитида та­ваккалига бошлаб бўл­майди. Эрингизни махсус клиникаларда даволатинг. Агар бемор ўз вақтида даволанмаса, ҳар хил психик-неврологик касалликлар ўз асоратини қолдиради ва кўнгилсиз воқеалар юз бериши мумкин.

АроҚ д¤конларининг ёнидан ¤тганда…

«Эрим ҳафтада тўрт кун ичиб, икки-уч кун ичмай юради. Бирорта ичадиган ошнасини кўриб қол­са, тўйиб ичиб келади ва жанжал бошланади. Қийналиб кетдик, даволатишнинг иложи борми?» дея бизга мурожаат қилган муштарийларимиздан бири.

– Албатта, даволатиш керак. Бу  беморнинг руҳий қарамликдан қутула олмаётганлигидан дарак бе­­ряпти. Айрим шахслар 10-15 кун ичмай юриши мумкин. Аммо ароқ сотиладиган дўконларнинг олдидан ўтганда, ичиб ўтирган одамларни кўрганда ёки шунга ўхшаш ҳолатларда ичидаги руҳий қарамлик унга «хўжайин»лик қи­либ, ўз таъсирини кўрсатади. Бугунги кунда психолог, психотерапевтлардан ташқари, тиббиётда турли даволаш усуллари мавжуд.

Ичкилик насл  сурадими?

- Баъзи оталар фарзандларининг олдида бемалол ичаверади. Бора-бора қуш уясида кўрганини қилмайдими?

- Таҳлил ва ташхислар шуни кўрсатадики, ичкилик насл суради. Оилада ота, амаки, тоға ёки энг яқин кишиларида ароқ ичишга мо­йиллик кучли бўлса, бу авлоддан авлодга ўтади. Ичкиликка берилган ёшларимизни нега ота-оналари назорат қилишмаяпти? Нега ўз ҳолларига қўйиб қў­йишган? Боласи қаерларда, кимлар билан юрибди, нега оғзидан ароқнинг, винонинг ҳиди келиб турса ҳам улар учун оддий ҳол­га айланиб улгурган. Бо­ласи ишлаб топган пулларини қа­ерга, ким­ларга совуряпти?  Агар бола 12-14 ёшидан ви­но ичишни бошласа, марказий асаб системасида ўзгаришлар пайдо бў­лади, спиртли ичимликлар ёш ву­жудни дарҳол «ишғол» қилади. Инсон не­ча ёшда бўлмасин, ичкиликбозлик инсонга яхшилик олиб келмайди. Ароқ ичган одамнинг  марказий асаб системасида зў­риқишлар пайдо бўлади, бедорлик, уйқусизлик бошланади, ат­рофдагиларни тушунмайди, сал нарсага асабийлашиб ўзини ва яқин одамларини қийнаб юборади. Иккинчидан, юрак  ва ошқозон ости бези касаллиги, сурункали гастрит ва энг хавф­лиси, жигар цир­­розига олиб келиши мумкин.  Бу «балои азим»га берилган айрим ёшларнинг оила қуриши жуда қийинлашади, жисмоний қуввати йўқолиб, бе­пушт­ликка чалинади. Уларнинг табиатида урушқоқлик, жаҳлдорлик пайдо бў­лади, бора-бора оёқ-қўллари қалтираб, увишиш ҳолатлари учрайди.

-Клиникада даволаниб кетаётган беморлар орасида аёллар ҳам бор экан. «Аёл» деган сўзнинг ёнида спиртли ичкилик, деган сўзни қўшишнинг ўзи…

- Жуда хунук. Лекин начора, баъзида аёллар ҳам келиб даволанишади. Наркомания фанида «аёллар алкоголизми» деган бўлим бор. Айнан алкоголга берилган аёлларни эркакларга нисбатан даволаш қийин. Чунки аёлнинг ўзи нозик ҳилқат. Шу ҳолатида ичиб тўполон кўтараётган аёлнинг ҳолатини бир кўз ўнгингизга келтиринг. Унинг нозик вужуди ал­ко­голни кўтара олмайди. Эркак ки­ши ичса, кўп эътибор қилмаймиз. Аммо ичган аёлнинг ўзига қарамай юри­ши, усти-бошининг кирлиги ҳар қандай одамнинг ҳафсаласини пир қилиши турган гап. Ке­йинги пайтларда аёллар алкоголизми кучайди. Аёлларнинг «гап» ла­ри кўпайди. 7-8 талаб жойларда «гап» ўйнайдиган пулдор аёллар кўп. Уларнинг айримлари кафе ва ресторанларда «гап», «ту­ғилган кунлар» ўткази­шади ва албатта, дастурхонда  спиртли ичкиликларнинг ҳар туридан бор. Яқинда олт­мишга кирган бир аёлни қизи даволатгани олиб келди. Болалари уйли-жойли бўлиб кетган, эри билан яшар экан. Негадир бу аёл депрессияга тушиб қолади ва ичкиликка берилади. Қизи йиғлаб, онаси бир кунда икки шиша ароқни ичаётганини ва уни бу аҳволдан қутқаришимизни айтди. Психологнинг аниқлашича, бу аёл ёшлигида ҳам ичиб юрган, кексайганида эса менинг ҳеч кимга керагим йўқ, деб яна ичкиликка берилган.

Бошқа мисол: 50 ёшдан ошган аёл даволангани келди. 40 ёшигача ичмаган. 40 ёшидан кейин бир фирмага ҳи­собчи бўлиб ишга кирган ва ту­ғилган кунларда, гапларда ичиб юрган. Унга тушунтирилди. Аммо  айримларга тушунтириш жуда муш­кул. Соатлаб жон куйдириб тушунтирган бефойда, улар охиригача даволанмайдилар.

- Ичадиган ҳомиладор аёлнинг  фарзанди қандай нуқсонлар билан туғилади?

- Аёл ҳомиладор бўлган биринчи ҳафтадан бошлаб, гўдакнинг оёғи, кўзи, қўл-оёқлари, ички ор­ганлари ривожланиш даврида бўлади. Она томонидан ичилаётган ароқ гўдак мия фаолиятига шикаст етказа бошлайди. Ҳомила туғма нуқсонлар билан туғилади. Кўз кўр­­маслик, қулоқ эшитмаслик, юрак пороклари кўп бўлади, бир буйракнинг ривожланмаслиги ҳо­латлари учрайди. Айрим ҳолларда бола соппа-соғдай туғилгани билан жисмоний ва руҳий жиҳатдан ривожланиши қийин бўлади. Бир ёшда юрадиган бола икки ёшда юради, бир ёшда гапириши керак бўлган бола икки ёшга кирганда гапиради. Соғлом гўдакнинг тишлари бир ёшгача саккизта чиққан бўлса, бу болаларда жуда кеч  чи­қади, мутлақо чиқмай қолиши ҳам мумкин. Бундай туғма нуқсонли болаларда гипертоник касалликлар кўпроқ учрайди. Айтмоқчиманки, она ўз қўли билан гўдагини тириклайин «ҳалок» қилади.

­Суҳбатга қўшимча…

* Ота-онаси, аёли, болалари бор, лекин  эркак ичкиликка берилган, яъни «ботқоқ»қа ботган. Бу ўринда уларнинг ҳам айби бор. Нега ота-она ўз вақтида ўғилларини бу йўлдан қайтармади? Аёл-чи? Эрини даволатиш учун нега ўз вақтида чоралар қўлламади? Яна шундай оилалар ҳам борки, ота ғирт «алкаш»га айланган, лекин болалари тарбияли, тартибли. Уларга ҳавас билан қарайсан киши.

* Ҳаётда шундай иродали аёлларимиз борки, улар ичкиликка берилган эрларини даволатиш учун ҳаракат қилишади. «Мен оиламни асраб қолишим керак, болаларим, набираларим бор, қийналсам ҳам ўзим назорат қиламан», деб эрларини даволатгани олиб келадилар. Бемор клиникага етти кун ётизилади, психотерапевт,  руҳшунос кў­ригидан ўткази­либ, да­волангандан кейин уйига жавоб берилади. Уйида ҳам қўшимча до­ри-дармонлар тасвия этилади. Спиртли ичкилик истеъмол қиладиган одам ўзини бемор деб ҳи­собламайди. Лекин бемор ёнидаги аёли, қизи ёки опаси буни унга тўғри тушунтириб, дори-дармонларини ўз вақтида ичириб турса, иродали бўлса, соғ­лом турмуш тарзига риоя қилинса, бемор касаллиги сабабларини тушуниб етади. Ичкиликдан бошқа ҳаётдан баҳра, завқ  оладиган нарсалар борлини англаб етади.

* Бутунлай даволаниб ўз фаолиятига қайтган, ишлари юришиб кетган инсонларни кўрганимда жудаям қувонаман. Бир куни даволаниб кетган бир инсонни кўриб қолдим. «Бир йил ичида қизимни узатдим, уй қурдим, дунёқарашим ўзгарди, ароқ ичган кунларимга лаънатлар ўқидим. Даволаганинглар учун минг раҳмат сизларга, мен ҳаётга қайтдим» деди. Демак, бу инсон руҳий томонлама покланган, касалликни енгиш учун ўзида куч-қувват топган. Энг муҳими, оила аталмиш муқаддас масканни,  инсонийлик шаънини сақлаб қол­ган.


bekajon.uz

Категория: Hikoyalar | Просмотров: 2699 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Май 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2017Создать бесплатный сайт с uCoz