Четверг, 23.11.2017, 17:53
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 116

Статистика

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Октябрь » 2 » Мухбир югурдак эмас!
09:52
Мухбир югурдак эмас!
Таҳририятдан янги сон режасини олаётганимда бўлимимга бириктирилган мақола моҳиятига кўра раҳбарият қўйган муддатда тайёр бўладиганларидан эмаслигини билиб турардим. Шунга қарамай, қўшимча муддат сўрашга юрагим бетламади. Чунки олдинги ҳафта берилган мураккабликда бундан қолишмайдиган мақолани муддатидан кечиктириб топширганимни ҳали ҳазм қилолмай юришибди. Хуллас, ишга киришдим. Мутасадди ташкилотга юбориш учун хат ҳозирлаш қийин эмас, унинг жавобини кутиш азоб. Бу гал ҳам худди шундай бўлди. Жавоб мактубини тезлаштириш учун қўнғироқ қилаверганимдан (шунинг учун мухбирларни мижғов дейишса керак) охири ташкилот матбуот хизмати котибининг сабри тугадими, "жавобни қонунда кўрсатилган тартибда юборамиз, бошни қотирманг! Шундан бошқа ташвишимиз йўқми”, деб зарда қилди. Бунинг қаранга? Матбуот хизмати ходимларининг матбуот билан ишлашдан ҳам кўра муҳимроқ ишлари бўларкан-да?! Унда бўлим номини матбуот хизмати деб номлаб майдалашмай, «муҳим ишлар» бўлими деб атай қолишсин?! Ўша «белгиланган тартиб» қанақалигини ўзлари билсаям, ёки унга амал қилсаям майли экан! ОАВ мурожаатига жавобни бошқа мурожаатлардек пайсалга солиш мумкинмаслиги, бу касбий ахлоқ меъзонларига зид бўлибгина қолмай, ғайриқонуний ҳаракат ҳам ҳисобланиши ҳақида бош қотиришга уларнинг вақти йўқ. «Маълумотни бевосита мутахассисдан олсам, ахборот етказишнинг холислик принципи бузилмайди», деб жон куйдирган журналист эса ўз ёғига ўзи қоврилиб ўтираверади. Расмий жавобни кутиб, тезкорлик принципини бузгани учун ҳайфсан олиши, маошининг бир қисмидан айрилиши, айнан мана шу қисм ой давомидаги тушлигига аталгани билан ҳеч кимнинг иши йўқ…

Э, бу ҳали ҳолваси! Бутун машмаша мақола тайёр бўлиши арафасида бошланади. Узо-о-о-қ кутилган жавоб хатида келтирилган маълумотлар мавзудан умуман йироқлиги сабаб, бошқа ахборот манбааларига мурожаат қилиб, арзимаган бир-иккита саволга оғзаки жавоб олишга тўғри келади. Лекин қоғозбозликни ҳар тонг тиш ювишдек табиий одатга айлантирганлар учун оғзаки мурожаатларга жавоб бериш тартиби деган тушунчанинг борлиги ёзда қор ёғиши мумкинлигичалик ҳайратланарли ҳол. Атиги биттагина маълумот учун бутун бошли хат тайёрлаб, унинг жавобин 10 кун кутармишмиз. Ўзи ундан олдинги ташкилотдан хат кутиб, мақолани топшириш муддати ўтиб кетиб бўлгани камдек. Наҳотки Республикадаги хусусий мактабгача таълим муассасалари сони шунчалик қимматли ёки яширин ахборотки, уни овоз чиқариб айтиш мумкин бўлмаса?! Уларга «АХБОРОТ ОЛИШ КАФОЛАТЛАРИ ВА ЭРКИНЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ги қонунни бир варақлаб қўйинг, 6-моддасига яхшилаб диққат қилинг», дегингиз келади-ю, ҳали яна ишингиз тушишини ўйлаб, истиҳола қиласиз. Шунақа истиҳолага ўрганган айрим мутасадди ташкилот раҳбарлари эса, андишангизнинг отини аллақачон қўрқоққа чиқариб бўлишган. Эмишки, ичида уларнинг ташкилоти ҳақида озми-кўпми ахборот бўлган мақолани уларнинг рухсатисиз, ўзларининг тили билан айтганда, «устидан кўриб бермагунларича», чиқаришга ҳаққимиз йўқмиш. Буни қаранг-а! «ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ги қонуннинг 4-моддаси (цензурага йўл қўйилмаслиги ҳақида) умуман аҳамиятсиз қоидача эканда унда? «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини цензура қилишга йўл қўйилмайди. Эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёки бутунлай нашрдан олиб қолинишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», деган матнни ўқиб ўтириш ҳам шарт эмас, шунақами?!

Баъзан ўйланиб қоламан, бу мутасадди ташкилотлар, уларнинг раҳбарлари журналистларни жарчи деб ўйлашади шекилли? Ёки уларнинг хизматига мажбур югурдакмизми? Улар истаган ахборот (албатта ижобий характердагиси)ни дунёга достон қилайлик-у, бошқасига (салбийсига) бурнимизни суқмайлик.

Иш шулар билан «сен-мен»га борганингизнинг ўзидаёқ битса ҳам майлику-я, энг ҳал қилувчи дақиқаларда (нашрга юбориш пайти) раъйига қарамаса бўлмайдиган бош муҳаррир «мен бошқача мақола талаб қилгандим, сиз уни бошқа йўналишда ёзибсиз», деса бошингизни қайси деворга урасиз? Меҳнатингизга йиғлайсизми, ўлган асаб толаларигами?

Баъзан тунда уйқум қочади: «хўш, шу гал ёзган мақолам унга ҳам, бунга ҳам маъқул бўлди дейлик, лекин ундан ўзимнинг кўнглим тўлдими? Наҳотки журналистика кимнингдир раъйига, яна кимнингдир дидига қарайдиган даражада ожиз соҳа бўлса? Бунақада қачонлардир тўртинчи ҳокимият даражасига етишимиз коинотни забт қилишчалик хомхаёлга айланмайдими?...

ОАВ фаолиятини эркинлаштириш, уларнинг ривожланиши учун керакли шарт-шароитлар яратиш учун қанчадан-қанча ишлар қилинаётган бир замонда яшасаг-у, бунинг маҳсулидан фойдалана олмасак. Алам қилади…»

manba: sugdiyona.uz
Категория: Yangiliklar | Просмотров: 386 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Октябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2017Создать бесплатный сайт с uCoz