Четверг, 23.11.2017, 17:53
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 116

Статистика

Онлайн всего: 6
Гостей: 6
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Октябрь » 15 » Мухаббат фасли... Эсингиздами?..
07:59
Мухаббат фасли... Эсингиздами?..

Эсингиздами?..
Илк бор кўчада, болалар устимдан кулиб, "келгинди” дея масхаралашганда, уларга бас келолмаслигингизни билсангиз-да, менинг ёнимни олиб, муштингизни дўлайтирганингиз. Бунинг эвазига улардан мушт еб, бурнингиз қонагани-чи? Бундан бола кўнглим қанчалар қувонгани, бу қишлоққа келганимдан буён илк бор қалбимга қуёш мўралаб, қоронғи дунёмни ёритганини билсангиз эди!

Эсингиздами?..
Қишлоқ этагидаги Содиқ бобонинг боғига ўғирликка тушганимиз. Тўғрироғи мен довучча ейман, деб хархаша қилганимда менинг ёнимда ўзингизни катта билиб, ғамхўр ака кўрсатиш учун боққа кирганимиз. Дарахт тепасида туриб оппоқ мактаб формангизда менга ҳовуч-ҳовуч довучча териб берганларингиз-чи? Содиқ бобонинг овозини эшитиб, уларни келаяпти хаёл қилиб, дарахтдан тушиб кетганинггиз-чи? Буниси эсингиздами? Ҳолбуки, бобонинг кўзи яхши кўрмас экан. Биз буни кейинчалик билиб, кулганларимиз.

Эсингиздами?..
Илк бор мактабга бораётганимда мени Азиз акам олиб борсин, деб бутун ҳовлини бошимга кўтарганларим? Кейин бир қўлимдан дадам, бир қўлимдан сизни етовингизда мактаб ҳовлисига қадам қўйганларим. Эҳ, шунда қанчалар қувонганим! Қанчалар шодланганим! Менинг ҳам акам бор дея, кўксим ғурурларга тўлганлари!..

Эсингиздами?..
Юқори синф ўқувчиси қорбўрон қилиб, сумкамни олиб қўйганида, у билан жиққамушт бўлганларингиз. Синфдош бўлишларингга қарамай, уни аямасдан уришганларингиз-чи? Катталар ажратиб қўйгандан кейин ҳам анчагача унга ташланмоқчи бўлганингиз, адолатсизликк чидолмай, кўзингиздан чиққан ёшни менга кўрсатмаганларингиз-чи.

Орадан кунлар, ой-йиллар ўтар, биз бизни орқамиздан оилаларимиз шунчалар яқин эдики, бизни қўшни эмас, жон-жигар қариндошлар деб ўйлашарди кўрганлар.

Орадан йиллар ўтди... Биз улғайдик. Сиз мактабни битирдингиз. Менинг битиришимга икки йил бор. Улғайиб, бўй чўзганим сари кўнглимдаги туйғуларим ҳам ўса бошлади. "Акам” деган сўз ўрнини бошқа нарса эгаллаётгандек эди.

"Нозиш, пучуқ” деб чақиришларингиз энди ғашимга тегмас, аксинча, хуш ёқа бошлади.

Бу орада сиз ҳарбий хизматга кетдингиз. Бир йилнинг ичида қанча-қанча хатлар бизнинг орамизни яқин қилди. Онангизнинг ёнига уй ишларига кўмаклашгани чиқсам, онангиз сизни жуда соғинганларини, келганингиздан тўй қилиб, орзусидаги келинни олиб келишини ширин орзулар билан менга айтардилар. Бу гаплар мени қанчалар ҳаяжонлантирарди! Юрагим орзиқиб кетарди! Ўзимни худди ҳозирданоқ шу хонадоннинг келини ҳис қилардим. Эҳ...

Ниҳоят сиз келдингиз! Онангизнинг ҳовлидан туриб: «Нозима қизим, чиқ, Азиз аканг келди!», – деган гапларидан сизларни ҳовлингизга юриб ё югуриб эмас, нақ учиб ўтганларим! Бўйнинггизга осилиб йиғлаганларим! «Ие, Нозиш пучуқ, бу нимаси, кап-катта қиз уялмасдан йиғлашингни қара», – деганларинггиз, атрофдагилардан уялганларингиз... Булар ҳам эсингиздами? Ўшанда мендаги туйғу акага бўлган меҳр эмасди. У бошқа, умуман бошқа туйғу эди!

Бир куни ҳовлингиздаги сиз ва мен ёқтирадиган ўрик дарахтидан довучча узиб еётгандик. Онангиз дарвозадан ҳовлиқиб кирдилар. Юзларига қувонч соя солган.

– Азизжон, Нозима, келинглар, болаларим. Нозима қизим, акангни табриклагин, уни унаштириб келдик, энди бу ҳовлига келин, сенга келинойи келади!

О, бу гапларни эшитгунча қулоқларим битиб қолса бўлмасмиди?! Осмону ер битта бўлиб айлана бошлади. Қўлимдаги довуччалар дарахтдан тўкилгандек ерга тушди. Ўзимни қўлга олиб сизни табрикладим. Кейин кўз-ёшимни онагиз бағрига яширдим.

– Келин муборак, холажон!

Эсингиздами?..
Келинойим илк бор менга салом берганлари. У кишига шунчалар ҳавас билан термилардимки, уч марта салом берибдилар-у, тилимни ютгандек индамай тураверибман. Сизнинг "Нозиш” деганиздан ўзимга келдим.

– Бахтли бўлинг, бахтли бўлинглар! – дея келинойимни қучдим.

Шундан кейин ҳовлингизга кам чиқадиган бўлдим. Мактабни битиргандим, омадим келиб, ўқишга кирдим. Шаҳарга кетдим.

Бугун уйга келиб, онамдан эшитдим, қизчали бўлибсиз. Умри билан берган бўлсин, илоҳим! Унга Нозима деб исм қўйибсиз!..

Эсингиздами? Эсингизда. Демак, ҳаммаси эсингизда. Қизалоғингизни менинг исмим билан атаган экансиз, бари эсингизда.

Мен ҳар он минг бора қайтаётганим: ўша кунларимиз хотирасини қизингизга эртак қилиб айтиб беринг, илтимос....

www.JPG.uz saytdan olindi.
Категория: Sheriyat | Просмотров: 948 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Октябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2017Создать бесплатный сайт с uCoz