Четверг, 21.09.2017, 22:19
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizga siz qaysi shaxar hududidan kirasiz?
Всего ответов: 235

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Ноябрь » 28 » Har narsa gánimat
12:32
Har narsa gánimat
Мени исмим Ахмад.
Мен дунёда энг бахтли инсонман. Чунки мени мехрибон ва суюкли оилам бор.
Бир куни мени амаким йуклаб чакирди:
-Ахмад… тайёрлан, биз кишлокка борамиз. Бувингни бериб куйдик-дедилар.
Биз кишлок томон йул олдик, лекин амаким бир менга бокар.. бир йигларди.
Кишлокка етиб бориб, хонадонга кириб борганимизда хонадаги аёллар менга якин келиб йиглаб юборишди.
Холам зурга мени кулимдан ушладида:
-Юр, Ахмад… ичкарига кир-деди.
Биз ичкари хонага кирдик. У ерда оппок кафанга уралган 4 киши ётарди.
Холам хар бир майитни аста юзини очиб чикдилар.

Кузларимга ишонмадим…

Ерда мени энг севимли ва бахтли оилам ётарди….

Хайратланганимдан хатто куз ёши чикмади.. ярим соат уларга тикилганча уйланиб колдим. Аклимга сигдиролмадим.
Ёнимдаги аёллар эса йиглаганича менга тикилиб утиршарди.
Кимга биринчи боришни билмай.. биринчи булиб оппок кафанда ётган отамни кучокладим… кейин онагинамни.. онаи зоримни.. синглимни… укамни…
Уларга тикилганча аклимга сигдиролмасдим, нега улар жонсиз.. кузёшларимни тиёлмасдан савол берардим:
-Нима учун ?!
Шу пайт амаким кирди хонага ва:
-Ахмад, вакт булди, энди уларни олиб кетамиз-дедилар.
Кузларимда ёш билан, калтираган лабларим билан уларни яна бир оз колдиришни сурадим. Беш дакика булса хам…
Бу беш дакика мени оилам билан булган охирги дакикам эди.
Канчалар улар билан ёнма-ён ётишни истаганимни билсангиз эди.. мен хам ер багрига киришни истадим.
Мана кулимга бир ёшгагина тулган сингилчамни олиб мозор тараф йулландим.
Мозорга боргунимча ундан кузларини очиб мен билан гаплашишидан умидимни узолмадим.
Лекин насиб килмаганди. Мен уни тупрок карига кумдим.


Кузим олдида кабр устига тупрок тортишаркан.. аста секин ер карида колиб кетаётганини куриб турардим.
Кейин укамга гал келди… ман энди бошка караб туролмайман уларни ер карига кумишларига….
Хона ичкарисига кириб олиб оилам хакида уйлаб йиглаяпман.
Энди мен синглимни уйнатолмайман, укам билан нималарнидир булишолмайман.
Отам мени энди койимайди.. телефонимдан эса мен Онагинам деган сузни бошка курмайман.
Эй однодаги биродарларим… Энди мени уша бахтли оилам йук.
Шунчаки 19 ёшли успирин бу коронгу дунёда ёлгиз колиб, энди нима килишини билмайди, ким учун яшашини билмайди. Факат хар куни умид киладики, унинг хам гали келиб, уз севимли оиласи олдига боришини..

Эй инсонлар!

Нега сиз хар доим муаммолариздан нолийсиз ? Пул етмаяпти! Киммат кийим ололмаяпман ! Нексиямни ласетти килолмаяпман!
Нега шукурлар килмайсизки, шундай бахтли оилангиз омонлигига ?
Ахир бу бизнинг бахтимиз, киммат кийим, машина, давлат.. мол мулк эмас!
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 558 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Ноябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2017Создать бесплатный сайт с uCoz