Уяли
алоқадан 80 фоиз ўзбекистонликлар фойдаланганликлари боис, мамлакатдаги
йирик алоқа операторлардан бири ҳисобланган МТС фаолияти
тўхтатилганлиги турли даражадаги муҳокамаларга сабаб бўлди. Юзага келган
вазиятга бевосита алоқадор бўлган шаҳслар айрим ОАВ томонидан
тарқатилган ахборотларнинг ортидан пана топишга ҳаркат қилдилар. Бундай
миш-мишлар гирдобида Гулнора Каримованинг исми ҳам бот-бот тилган олина
бошланди. Г. Каримова ғояси асосида ташкил этилган Фонд Форум
ўзининг кенг қамровли лойиҳалари билан кўпчилик эътирофига сазовор
бўлаётганлигини инкор этиш қийин. Эл назарида бўлганлар ҳақида эса яхши
гапдан кўра, ёмони тез болалайди. Бу борада ойдинлик киритишга Гулнора
тайер эканлигини бир неча бор намоён этди. Ўтган йили август ойида Фонд
Форум ёшлар медиа-оромгоҳи доирасидаги матбуот анжуманида ҳам, йил
якунларига бағишланган ҳисобот тадбирида ўзини "мард” журналист деб
билганлар гарчи таклиф этилган бўлишсада, тўғридан-тўғри саволларига
жавоб олиш имкониятидан фойдаланишмади. Аксинча, мақолаларда маълумотлар
янгича кўринишларда талқин этила бошланди.
Куни кеча Гулнора Каримова Швейцариянинг "Bilan" журналига берган интервьюсида барча гумонларга яна бир бор чек қўйди.
"Мен бу масала юзасида узок вакт гапиришни хохламай юрдим. Аммо бу ишга энди ойдинлик киритиш вакти келди деб уйлайман. Хаммаси
солиқ кўмитасининг 2011 йилда МТС фаолиятини навбатдаги уюштирилган
текширувидан бошланди. Ва натижада ушбу мобил операторининг кўпгина
қонун талабларини бузганлиги матбуотда очиб ташланди. Ана шу кундан буён
хайратга солувчи воқеалар кетма-кетлигини гувоҳи буляпман, - дейди Г. Каримова, - МТС - бу жудаям кескин сиёсат олиб борадиган йирик компания. Унинг бир қолипда турмайдиган тажрибасини Қирғизистон, Туркманистон ва Ҳиндистон мисолида кўриш мумкин эди”.
Шу ўринда қисқа маълумот. Роппа-роса бир йил аввал Ҳиндистон Олий суди томонидан МТС
бренди остида мобил алоқа хизматини кўрсатган маҳаллий компаниянинг
лицензияси бекор қилинган. Маълум бўлишича, ушбу лицензия мавжуд
қонунчиликка зид равишда берилган. Натижада мамлакат иқтисодиётига 36 млрд. доллардан зиёд зарар етказилган.
Ўзбекистонда
ҳам МТС 256та станциялардан ноқонуний тарзда фойдаланганлиги
аниқланган. Қолаверса, молиявий-хўжалик фаолиятнинг текшируви давомида
компания раҳбарияти солиқлардан бош тортиш учун турли ноқонуний йўлларни
қўллаганлиги маълум бўлди. 2012 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси томонидан МТС номи остида фаолият
кўрсатган "Уздунробита”нинг масъул ходимларига нисбатан жиноий иш
очилган.
Bilan журнали: Россия
МТС мобил компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Бекзод
Аҳмедовнинг номи ҳалқаро интерпол қидируви рўйхатига тушгач, Швейцария
хуқуқ-тартибот органлари миллионлаб ўзбек франкларини музлатиб қўйди.
Ўша иш юзасидан тергов хужжатлари зикр этилганда барча бўлиб ўтган ишлар
сизнинг номингиз билан боғлиқ бўлганлиги хақидаги малумотлар
тарқалган. Бу масала буйича сизнинг нуқтаи назарингиз?!
Бекзод Ахмедовни университетда
таҳсил олган пайтларимдан бери биламан. Унинг ота-онаси ва опасини ҳам
яқиндан таниганман. Бугун мен учун шу аёнки, ҳудди мана шу фактни у
Тошкентда унинг "қўли узун” деган фикр пайдо бўлишида фойдаланган. У
хотиржамгина, оқибатлари ҳақида ўйламай абонентлар ҳисобидан пул ечиб
олиш учун махсус дастурлардан фойдаланган. Муаммони ички тартибда ҳал
этиш борасидаги ҳаракатлар МТС компаниясининг тўсқинликларига дуч келди.
Кейин эса Бекзод Аҳмедов Ўзбекистондан қочиб кетди. Ким унга ёрдам
берди, нима мақсадларда?...
Бу иш Россия, Швейцария ва Швецияда овоза бўлди. Фурсатдан фойдаланиб қолган қарама қарши кучлар бўлиб ўтган ишларни менинг номим билан боғлашга уриндилар.
Айтиш
жоизки, МТС билан боғлиқ салбий фикрлар бир неча йиллар аввал
бошланган. Хусусан, россиялик абонентлар кириш СМСлар учун ҳам пул
олинаётганлиги, уларнинг розилигисиз абонент тўлови бор хизмат
пакетларига ўтказиб қўйилаётганлиги ҳақида эътирозларини билдиришган.
Ҳатто судга мурожаат этиб, ўз ҳуқуқларининг ҳимояси учун ҳаракат
қилганлар.
2010
йил Россия монополияга қарши хизмати МТС ва яна бошқа уяли алоқа
компанияларини мижозларни роуминг пайтида хизмат кўрсатиш тартиби
ўзгарганлигини огоҳлантирмай, халқаро роумингда тарифларнинг нарҳини
оширганлиги учун мавжуд қонунчиликни бузганликда айбдор деб топган.
"Ўзбекистон
прокуратураси сайтида МТС компанияси линияси орқали бизга олиб
кирилган телекоммуникацион жиҳозлар нарҳи 50 баробарга оширилиб
ёзилган. Хайрон қоласан киши. Бекзод Аҳмедов Ўзбекистонда жуда кўп нуфузли одамлар билан ишлаган. Тўғри
бу инсонлар ошкораликни ёмон кўришади, лекин улар ўзларига яраша улкан
имкониятларга эга инсонлар. Улар ҳам бу воқеани кўриб, бир вақтнинг
ўзида МТС нинг бош директори бўла туриб, яна ақл бовар қилмас
қинғирликларга қандай улгурган экан,- деб хайратдалар,- давом этади Г. Каримова, - Бекзод 10 йил давомида бир эмас икки жойдан-Москвадан ва Тошкентдан маош олар эди. Ундан ташқари Москвада 15 млн доллар миқдоридаги кўчмас мулки бор эди. У жуда катта миқдордаги пулларни доимий шу иш билан шуғулланиб юрганлар ёрдамида нақд пулга айлантирган”.
Дарвоқе,
интервью давомида Гулнора Каримова Швейцариядаги "ўз бизнеси” ҳақидаги
миш-мишларга ҳам очиқ ва ошкора фикрларини айтди.
"Мен ҳеч қачон Швейцарияда бизнес олиб бориш ҳақида
ўйламаганман. Чунки, менинг дипломатик мақомим бунга йўл қўймайди. Агар
мен 6 йил Швейцарияда ишлаган пайтимда бизнес билан шуғулланган
бўлганимда нафақат Швейцария хуқуқ - тартибот органлари балки БMТ ҳам
буни муҳокама қилган бўлар эди. МТС ва яна бошқа компанияларга мени алоқадор деб кўрсатмоқчи бўлганларнинг уринишлари бесамар. Мен мана шу иғво ва тухматлар учун уларни судга беришим мумкин эди. Аммо дипломатик мақомим бунга йўл қўймади. Қолаверса, бу жуда кўп куч ва вақт талаб этади, бу эса Фонд Форум билан боғлиқ фаолиятимдан чалғитади...”
Биргина
факт. Ўткан йили Фонд Форум томонидан 600 дан ортиқ лойиҳалар амалга
оширилди. Аҳамиятлиси мана шу лойиҳаларнинг ташаббускорлари оддий
одамлар. Демак-ки, улар Гулнораа бошчилигидаги мақсадлар фаровонлик сари
етаклашига ишонишади. Агар мақсадлар эзгу бўлмаганида ҳамжиҳатлик ҳам
бўлмас эди. Бу энди ҳаётий факт. Яхши инсонларга ҳамма талпинади, бироқ
интилганлар орасида ўз манфаатларини устун қўйганлар ҳам учраб туради.
manba: darakchi.uz
|