Среда, 24.01.2018, 00:52
ZERIKISHDAN UMID UZ!!!
 
Меню сайта

Категории раздела
Yangiliklar
Shou biznes
Tibbiyot
Ilm-fan
Telekomunikatsa
Xorij habarlari
Qiziqish hobbi
Tabiat
Oila va jamiyat
Sheriyat
Sport
Sevgi
Elyor Temirov
Foydali maslahatlar
Hikoyalar
Obidjon Obidov
EURO 2012 FOTO
Kashfiyot
Suxbat

Мини-чат
200

Наш опрос
Saytimizda nimalar koproq bolishini xoxlesiz?
Всего ответов: 118

Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Главная » 2012 » Сентябрь » 6 » Айажон туринг мен келдим, нон топиб келдим
12:48
Айажон туринг мен келдим, нон топиб келдим
...Бола растада юрарди. Тиним йук. Ойнали кенг-ковул магазинлар, катта дуконлар ва к,утичадай дуконлар ёнида айлангани айланган эди. Бола беш-олти кунгина расталарда кезарди. У тиланчиликда янги эди.
- Бери кел! – деб кичкирди дукондор, бакалок, соч-соколи сарик. Бола хангу-манг булиб колди ва қурқа-писа дукон ёнига борди.
- Ха, тавба, нега анграясан, - дукондор жахл аралаш деди, - мана бу яшикларни бушат!
- Ростданми? – деб тушункирамай суради бола.
Дукондорнинг "ха” деган товушини эшитгач, бола узун хурсинди, жилмайди. Кир, калта куйлагининг енгларини шимариб ишга тушди.
Яшикларда синик гулоб шиша (ваза)лари. Дукондорнинг бир гулоб корхонаси бор. Эхтимол бу шишалар аравадан туширилганда сингандир… Бола авайлаб секин-секин ерга куя бошлади.
Гулобчи дукондор қўлларини орқасига куйиб, юмалок корнини чуккайтириб, дукон олдида аста юрди. Бола ёнида тўхтаб деди?
- Хов ана, - гулобчи ахлатхонани кўрсатди, - тушундингми? Шишаларни шу жойга элтиб ташла!
Ахлатхона дўкондан чамаси 20 кадам нарида эди. Боякиш бола икки-учталаб шишаларни таший бошлади. Синиқ, чети учган шишалар ва берахм куёшнинг иссиги уни хуноб қилар, кичик бармоклари тилинган, қуллари эса қон. Аммо оч тентираб юришдан чарчаган бола бу хизматдан вақти хуш эди.
Дув этиб бола ёнига катта-кичик болалар келишди.
- А, бахшиш, бахшиш!
Бола шурлик индамасдан, кизариб ишда давом этаверарди. Болалар чиндан хайратда эдилар.
- Омад, омад!
Лохур шахридан горишовлик бир бола дустига тушунтирди:
- Бизнинг дахадан, янги тиланчи!
Исқирт, жулдур, чупдай орик болалар боланинг қонаган қўлларига тикилдилар.
- Али, - деди горишовлик бола, - омад! Кумак керакми сенга?
- Йук, рахмат – деди бола
Покистон шахарларининг расталарида тўда-тўда тиланчи болалар юради. Чумчуқлардай дув этиб Али ёнига йигилган халиги болалар хам яна дув этиб дархол кетишди.
Гадойлар одатда "бахшиш” дейилса, узларини томдан ташлаб юборадилар. Лекин "бахшиш”ни бирон ким олса, бошқалари тақдирга тан бериб қолаверадилар. Аммо Покистонда "бахшиш” лугати, яъни унинг маъноси узгадир. Фараз килайлик: Бирон ишга хизмат хақи, садақа учун пул ёки неъматлар, турли-туман нарсалар "бахшиш” лугатига кираверади.
Али синиқ шишаларни ахлатхонага тўккач, супургини олиб, дукон олдини супуришга киришди.
- У-у, тухта, - дуконга кириб деди гулобчи, - "прилавка”нинг остида хам оз-моз бор.
Али "прилавка” тагига энгашди, ис босган синик шишалар тогдай тахланган, рахминг келади.
- Жуда куп-ов… - ичида деди Али, - ух, бармоклари қонда лов-лов ёнаяпти…
- Қани, тез бул, эринма! – деб дукондор айлангани чикиб кетди.
Али кўп ишлади, дукон Билан ахлатхона уртасида сонсиз марта катнади. Унинг ориқ-тириқ, хориган, мадордан кетган, қондан ловуллаб чўг мисоли ёнаётган кичик, нозик қўлларини куёш тиги ва чанг-тупрок баттар ачиштирарди. Энди туққиз ёшга тулган Алини албатта қуллари кичик.
Кеч кирганда Али шишаларни ташиб тамомлади. Дукондор бир эскирок кутини очиб, бита юпқа "когоздай” "чапати” – нонни Али томон улоктирди. Бола гарчи қаттиқ чарчаган, қуллари мадордан кетган булсада, Ушбу бир кунлик мехнатининг хаққини илиб олишда узида куч топа олди ва қувониб деди:
- Даров бориб аяжонимга бераман, у касал!
- Отанг борми? – деб суради дукондор.
- Ха, отам бор, - деди Али табассум килиб, - лекин у қамоқда! Отам тинчлик учун астойдил курашган одам, у албатта чикади!
Қўлтиқда нон билан Али уйи томон гириллаб йул олди.
Горишов Лохурнинг багридаги бир даха. Лохур – кушклар, гуллар диёри. Горишов эса дахшат! Али бу хароба, вайроналар ичида югуриб, тўшакка михланган онаси томон шошарди. Кўча, йўлка деган нарса йук, туташ хароба кулбалар… шундай хароб кулбалардан бирисидан Али билан онаси, отаси қамалгандан сунг хайдалиб, кучага ташланган эди.
Али хансираб онаси олдига етганида, кушнилардан бир кампир ковоги солинган холда ўтирарди. Она Кир, йиртик чопонга ўралиб ётарди, сариқ кир румоли юзига ёпилган.
- Аяжон, аяжон, мен келдим, аяжон, туринг, нон топиб келдим. Туринг, нон енг, нон…
Кампир онанинг юзини аста очди ва мунгли овоз билан деди:
- Бечора оламдан утди.
Сил билан, йуқчилик билан, очлик билан, гам билан, хамиша курашган бу аёлнинг юзида бахтсиз хаётнинг энг сунгги нафасида ўлим билан кураш дахшати яққол кўринар эди.
Мургак қалбига бундай кулфатни сигдиролмаган боланинг тили калимага келмай, шўкка тушиб колди. У юм-юм йиглаганча мунис онасини қучоқлади, қон қуллари билан сариқ юзларини Майин силади…
Осмонда эса оқшом уз пардасини ёйган. Кора хайбатли булутлар киши юрагини жумбушга келтиргудек сузиб юрарди…
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 603 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Форма входа

Поиск

Календарь
«  Сентябрь 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Архив записей

Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Copyright MyCorp © 2018Создать бесплатный сайт с uCoz